АсосийSUG'DIYONA

ДАЗМОЛ ҚИЛИШНИНГ 10 ҚОИДАСИ

'ДАЗМОЛ ҚИЛИШНИНГ 10 ҚОИДАСИ'ning rasmi

  • Кийимни дазмол қилишдан аввал унинг ёрлиғига эътибор беринг, балки уни умуман дазмол қилиш мумкин эмасдир ёки маълум ҳароратга амал қилиш лозимдир...
  • Ҳароратни назорат қилинг!
  • Одатда, ўнг томондан чап томонга, либоснинг кенг қисмидан ингичка қисмига қарата дазмол қилиш лозим.
  • Тоза, ювилган кийим ва буюмларни дазмол қилинг, акс ҳолда кичик доғ ҳам кўзга ташланиб қолади.
  • Қуруқ либосларни дазмоллаш бироз мушкул, шунинг учун пульверизатор (сув пуркагич) ёки намлаш имкони бўлган тоза марлидан фойдаланинг.
  • Чойшаб, ёстиқжилд, сочиқларни юза томонидан дазмол қилинади. Рангли либосларни ички тарафидан дазмол юргизилади, акс ҳолда матода ялтироқ чизиқлар пайдо бўлиши мумкин. Эркаклар кўйлагини эса фақат олд қисмидан дазмол қилиш лозим.
  • Жунли кийимларни астаридан ҳам, устки қисмидан ҳам дазмол қилаверса бўлади, фақат нам марлидан фойдаланишни унуманг.
  • Креп матосидан тикилган ва юзасида бўртиб чиққан расмли либосларни қуруқ ва паст ҳароратда дазмол қилинг.
  • Сунъий ипакдан тўқилган тафта матосини дазмоллашда намланган марлидан фойдаланинг, яна уни астар қисмидан дазмол юргизиш лозим.
  • Крахмалланган матоларни намланган марли қўйиб, юқори ҳароратда тескари тарафидан ҳам, устки томонидан ҳам дазмоллаш шарт! Бунда мато дазмолга ёпишиб қолмаслиги учун крахмаллаш жараёнида озгина туз қўшишни маслаҳат берамиз.
  • Ғижимланган галстук дазмол қилинмайди. Уч литрли банкага қайноқ сув солиб, галстукни банка устига ўраш керак.
  • Пахтали матодан тикилган кийим ва буюмларда дазмолдан из қолган бўлса, бу доғлар водород пероксиди билан намланади ва 15-20 дақиқадан кейин қуруқ мато билан артилади.
  • Юпқа тўр, жимжимадор матоларни доим тескари томонидан дазмолланг.
  • Духоба ва велюр матоларга сув пуркаб, астаридан дазмол қилинади.
  • Эркакларнинг классик услубдаги шимини дазмоллашдан аввал “стрелка” устидан уксус ва сувнинг тенг миқдорли аралашмасида намланланган мато юргизилади. Сўнг чокларни текислаб, намланган марли қўйиб дазмол қилиш лозим.
  • Дазмол юзасидаги куйган мато қолдиқларини тозалаш учун пахтали мато устига икки ош қошиқ йирик туз сепасиз. Дазмолни энг юқори ҳароратга қўйиб, туз устидан юргизилади. Сўнг қуруқ пахтали мато билан дазмолнинг юзаси артиб олинади.

    Бошқа янгиликлар