- Хонадонингизда сувараклар пайдо бўлмаслиги учун аввало озодаликка қатъий риоя этинг.
- Ошхонада овқат қолдиклари, ликопчаларда ширинликлар қолиб кетмаслиги керак. Чиқинди солинадиган челак ва унинг атрофини дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида тозалаб туринг.
- Бир дона қайнатилган тухум сариғини санчқида эзғилаб, 20-40 грамм борат кислотасини қўшинг. Аралашмага озроқ қайнатилган сув солинг. Сўнг ҳосил бўлган массадан думалоқ шарчалар ясанг. Шарчаларни чиқинди солинадиган челак, ошхона жовонлари атрофига жойлаштириб чиқинг.
- Икки ҳафтада бир марта хлорли сув эритмасида ошхона поли, плинтусларини артиб туринг.
- Суваракларга қарши махсус кукун, бўр, гель ёки спрейлардан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Бироқ бу ишни уйда ҳеч ким бўлмаганида, болалардан ҳоли бажариш лозим.
27.11.2017 13:05
ОШХОНАДАН СУВАРАКЛАРНИ ҲАЙДАЙМИЗ!






