- Тозалаш ишлари якунлангач, маҳсулотларни тартиб билан жойлаштиринг. Гўшт сақланадиган бўлимга яримта лимон ёки пиёзни солиб, сўнг ишни давом эттиринг. Бу икки маҳсулот гўштнинг сифати бузилмаслиги учун асқотади.
- Сабзавотларни жойлаштираётганда ҳар бирини эринмай қуруқ матода артиб чиқинг. Бу нафақат маҳсулот кўриниши балки музлатгичда тартиб бўлиши учун ҳам муҳимдир.
- Тухумларни албатта ювиб, кейинг териб чиқинг. Арзимасдек кўрингани билан тухум юзасидаги микроблар бошқа маҳсулотларга ҳам тарқаши мумкин.
- Пишлоқ, сариёғ ва колбасани бир қаватга жойламанг. Сариёғ бошқа егуликларниннг ҳидини ўзига тез сингдириб олади. Бу эса таъмининг ўзгаришига олиб келиши мумкин.
- Музлатгич эшигига лимон ёки апельсин пўстлоғини жойлаб қўйинг. Шунда ёқимсиз ҳиддан ҳавотирланмасангиз ҳам бўлади.