- Қайноқ сутга бир Ош қошиқ сариёғ солиб ичиш ёхуд сутни ичимлик содаси билан (бир пиёла сутга ярим чой қошиқ нисбатида) истеъмол қилинса, томоқни юмшатиб, йўтални қолдиришга, балғам кўчиришга мойиллик яратади;
- Орасига сариёғ ёки думба қўйиб пиширилган беҳи ва шолғом қуруқ йўталга фойда қилади;
- Анжир меваси, қоқи дамламаси томоқни юмшатади, иситмани туширади, тер ҳайдаш хусусиятига эга, балғам кўчиради;
- Тумовнинг бошланиш чоғида бош пиёз ёхуд саримсоқ пиёзни кесиб, тез-тез ҳидлаб туриш ҳам дард зўрайишининг олдини олади;
- Тенг миқдорда пиёз бўтқаси, олма эзилмаси ва асални аралаштириб, кунига 2-3 маҳал 2-3 қошиқдан истеъмол қилинса, томоғ яллиғланишида шифо топиш мумкин.
Сафар Муҳаммаднинг «Саломатлик ва гўзаллик сирлари» китобидан
Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси






