Зарур масаллиқлар: 240 гр. ун, 100 гр. шакар, 50 граммдан сариёғ ва асал, 1 дона тухум сариғи, 3 ош қошиқ какао, 2 ош қошиқ қорағат мураббоси, ярим чой қошиқ истеъмол содаси, қанд упаси.
Тайёрланиши: 1. Сариёғ, шакар ва асални сув буғига тутиб аралаштиринг. Шакар эригач, какаони қўшинг. Сўнгра оловдан олиб, уннинг ярмини истеъмол содаси билан солинг.
2. Тухум сариғини какаоли аралашмага солинг. Қолган унни ҳам қўшиб, юмшоқ хамир тайёрланг.
3. Хамирни ёйиб, ёғланган патнис устига қўйинг. Катта юрак шаклини кесиб олиб, ўртасига қорағат мураббосини солинг-да, қолган хамирдан ҳам юрак шаклини ясаб, ширинликнинг устини ёпинг. Сўнгра 180 даражада қиздирилган газ печига 20 дақиқага қўйинг. Пишгач юзига қанд упаси сепасиз.
4 кишилик
1соату 20 дақиқа
Манба: “SUG‘DIYONA”






