АсосийSUG'DIYONA

КЎЗ РАНГИГА КЎРА ПАРДОЗ СИРЛАРИ

'КЎЗ РАНГИГА КЎРА ПАРДОЗ СИРЛАРИ'ning rasmi

Кўпчилигимиз пардоз қилишда кўз рангига алоҳида эътибор қаратиб, унга мос тарзда бўяниш кераклигини унутиб қўямиз. Ҳолбуки бу эътибор бизни янада жозибали ва мафтункор қилиб кўрсатади. Саҳифамизда қайси рангдаги кўзни қандай бўяш қоидаларини келтирамиз.

Мовий кўзлар

Бу тусдаги кўзларни бўяшда қуйидаги ранглардан фойдаланиш мумкин: жигарранг, пушти, кулранг, олхўри ранг, кумуш ранг.

Жигарранг, пушти ранг, кулранг, олхўри ранглар кўз рангини янада ёрқинроқ қилиб кўрсатади.

Уларга мос тушмайдиган ранглар: кўк ва яшил ранглардаги тень суриш тавсия этилмайди.

Кулранг...

Бу тусдаги кўзларга барча ранглар мос келади. Ҳатто кулранг тень суртиш ҳам мумкин. Фақат бунда тень ранги кўзникидан бироз тўқроқ бўлиши лозим. Дарвоқе, кулранг кўзлар пардозида оч ранглардан фойдаланиш тавсия этилмайди.

Яшил...

Тавсия қилинадиган ранглар: сариқ ранги. Зайтун ранг эса яшил тусли кўзларни янада жозибали қилиб кўрсатади. Бу ранг кундузги макияж учун айни муддао.

Яшил-кулранг кўзлар соҳибалари оч кулрангдан тўқ жигар ранггача бўлган тенлардан фойдаланишлари мумкин. Бунда яшил ранг тавсия этилмайди.

Бундай рангли кўзларга тўқ сиёҳранг, тўº кўк ва қизил аралаш мис ранг жуда ярашади.

Қора ва жигарранг кўзлар

Кўзларингиз тусига кўра шу тоифага мансуб бўлсангиз, пардозда ушбу рангларни қўллашингиз мумкин: оч бинафшаранг, зайтун ранг, олов ранг аралаш жигарранг.

Жигарранг кўзларга тўқ жигаррангдан қаймоқранггача, тўқ кулрангдан бинафша-кулранггача суртиш мумкин. Бундай кўзларни пушти, кўк ва қаймоқранглар янада ёрқинлаштиради.

Манба: “SUG‘DIYONA”

Бошқа янгиликлар