1

Шифо маслаҳат: “ИММУНИТЕТНИ КЎТАРУВЧИ ШАМЧАЛАРГА ИШОНЧ БОРМИ?”

САЛОМАТЛИК 29.11.2017, 17:38
Шифо маслаҳат: “ИММУНИТЕТНИ КЎТАРУВЧИ ШАМЧАЛАРГА ИШОНЧ БОРМИ?”

— Фарзандим тез-тез шамоллаб туради. Дугоналаримдан бири иммунитетни кўтариш учун мўлжалланган шамчалардан фойдаланишни тавсия қилаяпти. Бу қанчалик самара бериши мумкин?

Озода Холиқова, Тошкент шаҳри

Магина АРТИКОВА, шифокор-педиатр:

— Боланинг иммунитетини мустаҳкамлашдаги энг яхши усул, бу — тўғри овқатлантириш, тоза ҳавода сайр қилиш ҳамда жисмоний чиниқтиришдир. Иммун тизимини рағбатлантириш мақсадида ишлаб чиқарилган шамча ва препарат кўринишида воситалар шаклланаётган бола организмига ножўя таъсир кўрсатиши мумкин. Қолаверса бундай воситаларни иммунограмма таҳлилидан сўнг шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда бажариш тавсия этилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1