1

“РЕНТГЕН НУРИ РАХИТНИ ПАЙДО ҚИЛАДИМИ?”

САЛОМАТЛИК 29.11.2017, 17:47
“РЕНТГЕН НУРИ РАХИТНИ ПАЙДО ҚИЛАДИМИ?”

— Ўн икки яшар ўғлимнинг ўнг қўл тирсак суягида дарз кетиш аломатлари аниқланиб, гипс қўйилди. Тирсакдаги ўзгаришни аниқлаш учун шифокор икки маротаба рентген текширувини ўтказган эди. Орадан бир ой ўтиб, қайта рентген ўтказиш кераклигини айтишаяпти. Рентген нури бола организми учун зарар эмасми? Эшитишимча, қисқа муддат оралиғида бажарилган рентген текшируви суякларни мўрт қилиб қўйиши мумкин экан?..

Ситора Аҳмедова, Тошкент шаҳри

Магина АРТИКОВА, олий тоифали шифокор-педиатр:

— Рентген текширувини ўтказиш учун шифокор томонидан аниқ кўрсатма бўлиши лозим. Агар жароҳатни ташхислашда рентген зарурият йўқ деб топилса, мазкур амалиётга мурожаат этилмайди. Бироқ бош суяги, тос, оёқ ва қўллар ҳамда тишдаги ўзгаришларни баҳолашда рентген текширувисиз тиббий таҳлил тўлиқ бажарилмаган ҳисобланади. Йил давомида 4-5 маротаба рентген текширувини бажариш бола организмига хавф туғдирмайди, қачонки текширув ўтказиладиган аппаратнинг нурланиш даражаси кам фоизли бўлса.

Буни билиш учун фарзандингизни олиб борган тиббий муассаса рентген хонаси ходимидан нурланиш даражасини суриштиринг.

Рахит касаллигига келадиган бўлсак, рентген неча маротаба ўтказилишидан қатъи назар, организмда Д витамини танқислиги билан изоҳланадиган патологияни пайдо қилмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1