МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ФАҚАТ ҚАРЗНИ УНДИРУВЧИ ТАШКИЛОТМИ?

САВОЛ-ЖАВОБ 30.11.2017, 15:00
МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ФАҚАТ ҚАРЗНИ УНДИРУВЧИ ТАШКИЛОТМИ?

Мажбурий ижро бюроси фақат фуқаролардан қарзни ундирадиган ташкилотми ёкибошқа вазифалари ҳам борми? МИБ ҳақида тўлиқ малумот берсангиз?

Ғани Эргашев, Самарқанд вилояти, Жума шаҳри

Ш.Аминов, Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари:

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2017 йилдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5059-сонли Фармонига кўра ташкил этилган Мажбурий ижро бюроси Бош прокуратура ҳузуридаги мустақил ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳисобланади.

Мазкур Фармонга мувофиқ:

  • суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш;
  • электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;
  • электр энергияси ва табиий газ учун туловларнинг уз вактида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш;
  • энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларининг жорий этилиши устидан мониторинг ўтказиш;'
  • энергия ресурсларини сотиш ва истеъмоли ҳисобини юритишда иштирок этиш;
  • энергия ресурслари истеъмолчиларининг масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чораларини кўриш;
  • комплекс таҳлил ўтказиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, энергия ресурслари учун ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш ва мажбурий ижро тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, суриштирув ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш Мажбурий ижро бюросининг асосий вазифалари сифатида белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1