— Дугонамнинг отаси катта қизига алоҳида уй олиб берган. Ўзи эса хотинининг вафотидан кейин бошқа аёлга уйланиб, бўлак уй-жой қилганди. У киши вафот этгач, иккинчи хотини қизларнинг уйига ҳам эга чиқмоқчи бўлаяпти. Шундай қилиши мумкинми? Ахир яшаши учун уй-жой бор-ку?!
Лола Собирова, Тошкент
— Дугонангизнинг опаси яшаб келаётган уй марҳум отасининг номига расмийлаштирилган бўлса, иккинчи хотини мерос талаб қилиши мумкин.