1

​"ҚОН ТАҲЛИЛИДА ХЛАМИДИОЗ АНИҚЛАНДИ..."

САЛОМАТЛИК 30.11.2017, 21:00
​"ҚОН ТАҲЛИЛИДА ХЛАМИДИОЗ АНИҚЛАНДИ..."


  • Икки ойлик ҳомиладорман. Қон таҳлилимда ТОРЧ-инфекцияларидан бири – хламидиоз аниқланди. Бу ҳомилага таъсир қилмайдими?

–Кўпинча аёллар хламидиоз белгиларини цистит ёки оқчил билан адаштиришади. Чунки илк белгилар сифатида пешоб ажралишидаги ачишиш, қиндан ажралма келишининг кўпайиши кузатилади. Кейинроқ эса ҳайз даври орасида ҳам қиндан қон кетиши, жинсий алоқадан кейин қон ажралиши мумкин. Афсуски, хламидиоз ҳомиланинг тўлақонли ривожланишига таъсир қилади. Натижада ҳомила тушиши ёки ҳомиланинг ўсмаслиги, туғруқ пайтидаги муаммолар, боланинг муддатидан аввал ёки бирон бир туғма нуқсон билан дунёга келиш эҳтимоли юз беради. Сизнинг ҳолатингизда эр-хотин биргаликда даволанишингиз зарур. Даволашда эса инфекцияга қарши махсус воситалар ҳамда антибиотиклар буюрилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1