1

​«АЛЛЕРГИЯГА ҚАРШИ ДОРИЛАР ЗАРАР ЭМАСМИ?»

САЛОМАТЛИК 30.11.2017, 21:02
​«АЛЛЕРГИЯГА ҚАРШИ ДОРИЛАР ЗАРАР ЭМАСМИ?»

Ўн саккиз ёшимдан бери аллергиям бор. ҳар замон даволаниб тураман. Айни дам 3 ойлик ҳомиладорман. Аллергия хуружлари масаласида шифокорга мурожаат қилсам, антигистамин препаратларни буюришди. Лекин ҳеч қандай ўзгариш сезмадим. ҳомиладор пайтимда аллергия қарши дориларни қабул қилишим ҳомилага зиён қилмайдими?

–Антигистамин (аллергияга қарши) дори воситалари она-бола саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди. Чунки гинекологияда бу дори воситасини айрим ҳолларда ҳомиладорларда токсикоз даражасини пасайтириш мақсадида ҳам буюрамиз. Аммо ҳар қандай дорини ҳам узоқ қабул қилиш ўрганиш ҳиссини пайдо қилишини унутмаслик керак. Аҳволингизни ўнглаш учун малакали аллергологга учраб, даво курсини бошланг. Тегишли проба (синамалар) топширилиб, хуружлар сабаби аниқлангач, шифокор томонидан зарур даво чоралари белгиланади ва сизнинг ҳолатингизда мумкин бўлган дори-дармонлар буюрилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1