1

​«БОЛАМНИНГ ТЕРИСИ БИЧИЛАЯПТИ...»

САЛОМАТЛИК 30.11.2017, 21:05
​«БОЛАМНИНГ ТЕРИСИ  БИЧИЛАЯПТИ...»


Тўрт ойлик чақалоғимнинг чов териси бичилиб қолаяпти. Уй шароитида қандай даво чораларини қўллаш мумкин?

Ситора

–Тери бичилиши чақалоқларда учрайдиган муаммолардан бири ҳисобланади. Сабаби эса бола тагликларини вақтида алмаштирмаслик, шунингдек, бола таомномасига янги маҳсулот ёки бўтқани киритиш ҳам терисига майда тошмалар тошиши ва уларнинг бичилишга олиб келиши мумкин. Аллергияга мойил гўдакларда ҳам тери бичилиши учраб туради. Онанинг антибиотик қабул қилиши бу ҳолатга олиб келади. Тери бичилишига қарши энг яхши чора – болани терисини тоза ва қуруқ ҳолда сақлашдир. Гўдак остини тез-тез ювиш, тоза ва дазмолланган сочиқчада эҳтиёткорлик билан қуритиш, болани ечинтириб қўйиб, 5-10 дақиқа ҳаво ваннаси қабул қилиш керак. Бичилган жойларни мойчечак, қорақиз ўтларидан тайёрланган дамламада ювиб, қуритиб олгач, устидан таркибида руҳ моддаси бўлган суртмалар суртиш лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1