1

​ГИЖЖАНИНГ ДАВОСИ БОРМИ?

САЛОМАТЛИК 30.11.2017, 21:11
​ГИЖЖАНИНГ ДАВОСИ БОРМИ?


Агар инсон организмида гижжалар аниқланган бўлса, қандай дори препаратлари фойда беради? Шу ҳақда маълумот берсангиз.

–Гижжа пайдо бўлишининг сабаблари жуда кўп. Бири тозаликка риоя қилмаслик, шахсий гигиена қоидаларига бепарво бўлиш, мева-сабзавотларни яхшилаб ювмай истеъмол қилиш бўлса, яна бир сабаби нотўғри овқатланишда бўлади. Асосан қуюқ ёғли таомлар истеъмол қилиш ичаклар микроиқлимини бузади. Аксарият одамлар эса худди шундай овқатланади. Яъни овқатланишда зарурий бўлган сут маҳсулотлари, оқислга бой маҳсулотлар, витаминларни доимий истеъмол қилишмайди. Натижада ошқозон-ичак тизимида ҳар хил ўзгаришлар содир бўлади, ичаклар яхши ишламайди, ўт қопида муаммолар пайдо бўлади, овқат хазм бўлмайди. Бу эса организмда гижжанинг тез кўпайишига қулай замин яратади. Гижжаларни даволашдан олдин организмни тозалаб олиш зарур. Фақат шундагина дори-дармонлар кор қилади. Дори воситаси гижжаларнинг тури, беморнинг ёшига қараб, фақат шифокор томонидан белгиланади. Даволаниш пайтида гижжалар тухум қўйиш учун орқа тешик ортига чиқади. Бу асосан тунда содир бўлади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1