1992 йил 8 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилиниши мамлакатимиз ҳаётида муҳим тарихий воқеа бўлди.
Ўтган давр мобайнида Конституциямизда муҳрлаб қўйилган тамойил ва қоидалар негизида миллий қонунчилик тизими барпо этилди. Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳияти юксалишига, ҳаётимизнинг барча соҳасида амалга оширилган самарали ислоҳотларга асос бўлди.
Фуқароларимиз ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларнинг сиёсий фаоллигини оширишда ҳам Конституциянинг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Конституциямизда белгиланган қонун устуворлиги принципи жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, барча ислоҳотларни самарали амалга оширишнинг муҳим кафолатидир.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши Асосий Қонунимизга бўлган юксак эътибор намунаси бўлиши билан бирга, уни янада пухта ўрганиш, тарғиб этишга оид ишларни янги босқичга кўтарди, деб ёзади ЎзА.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг «Ўзбекистон» нашриёти томонидан янгидан нашрдан чиқарилгани Асосий Қонунимизнинг 25 йиллик айёмига муносиб туҳфа бўлди. Конституциянинг янги нашрида сўнгги йилларда Асосий Қонунимизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ўз ифодасини топган.
Китоб ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида кўп минг нусхада чоп этилди.
:.0001pt;text-align: justify;line-height:normal'>Тадбир иштирокчилари ушбу асарда минтақамиз давлатларининг дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилганини қайд этдилар.





