1

СОҒЛОМ СОЧ ВА ТЕРИ ГЎЗАЛЛИГИ УЧУН

САЛОМАТЛИК 02.12.2017, 15:46
СОҒЛОМ СОЧ ВА ТЕРИ ГЎЗАЛЛИГИ УЧУН

Олимлар бир неча тажрибалар орқали саримсоқ пиёз таркибидаги моддалар инсоннинг бўйи ва сочи ўсишига ижобий таъсир кўрсатишини аниқлаган. Атроф-муҳитдаги турли омиллар ёки витамин етишмаслиги сабабли соч тўкилишида саримсоқ қўшимча даво воситаси сифатида ёрдам беради. Косметологларнинг фикрига кўра, ўзининг микробларга қарши курашиш функцияси туфайли саримсоқ пиёз тери ҳолатини сезиларли даражада яхшилайди, ундан тўғри ва ўринли фойдаланиш эса терини силлиқлаштиради.

Яна бир муҳим факт

Қимматбаҳо озуқавий қўшимчалар ва витамин комплексларидан фарқли равишда саримсоқ пиёзни ҳамёнбоп нархда харид қилиш мумкин. Бу эса уни кундалик таомномангизга киритиш учун яна бир муҳим факт! Соғлом ва гўзал бўлиш учун ҳар куни саримсоқ пиёз истеъмол қилинг!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1