1

ЮРТИМИЗНИНГ ЭНГ БАЛАНД ТАРИХИЙ ОБИДАСИ

Рекорд 04.12.2017, 13:59
ЮРТИМИЗНИНГ ЭНГ БАЛАНД ТАРИХИЙ ОБИДАСИ

Бу “унвон”га юртимизнинг иккита тарихий обидаси — Бухородаги Минораи калон ҳамда Хивадаги Исломхўжа минорасини муносиб кўриш мумкин. Минораи калон Бухоронинг кўҳна ва муаззам пойи калон мажмуасидан ўрин олган бўлиб, у 1127 йилда Қорахонийларҳукмдори Арслонхоннинг буйруғи билан Уста Бақо исмли меъмор томонидан бунёд этилган. Баландлиги 46,5 метрга тенг. Хивадаги Исломхўжа минораси ҳозирга қадар тарихий иншоотлар орасида энг “дароз” бўлиб келмоқда. Уни Хива хони Асфандиёрхоннинг вазири Акбар Исломхўжа қурдирган ва унинг номи билан довруғ таратган. Хоннинг қайнотаси ва бош вазир бўлган Исломхўжа ушбу минора қурилишига 1912 йилда асос солган эди. Унинг усталари Худойберганхўжа, Қаландар кўчим, Эшмуҳаммад Худойберди ўғли ва Болта Ваис ўғлилар бўлишган. Миноранинг баландлиги 57,5 метрга тенг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1