Ошқозон ширасини камайтиради;
- оғриқ қолдирувчи;
- тинчлантирувчи;
- юмшатувчи таъсирга эга.
- Куйганда: бир ош қошиқ бодом ёғига 2 томчи чой дарахти (чайного дерева) эфир мойини аралаштириб, куйган жойга суртилади.
- Қулоқ оғриганда: кунига 8 марта 2-3 томчидан бодом ёғи томизилади.
- Ҳайз олди оғриқларида: қорин пастига бодом ёғи суртиб, енгил уқаланади.
- Бронхит, бронхиал астма, томоқ оғриғи, йўтал, ўпка шамоллашида кунига 3 маҳал 10 томчи бодом ёғи қабул қилинади.
Мумкин эмас: деярли ҳаммага тўғри келади. Аммо бодом ёғини меъёрдан ортиқ қабул қилиш нафас қисишига олиб келиши мумкин.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.