1

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ТУРЛИ УНВОНЛАР, ОРДЕН ВА МЕДАЛЛАРНИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРДИ

СИЁСАТ 08.12.2017, 08:01
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ТУРЛИ УНВОНЛАР, ОРДЕН ВА МЕДАЛЛАРНИ ЎЗ ЭГАЛАРИГА ТОПШИРДИ

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида давлат мукофотларини тантанали топширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари йиғилганларни юксак унвонлар, орден ва медалларга сазовор бўлгани муносабати билан самимий қутлади. Улар орқали барча ватандошларимизни Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги билан муборакбод этди.

Президент Шавкат Мирзиёев бугун юртимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар Конституциямиз ва Ҳаракатлар стратегиясига асосланишини алоҳида таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари якунига етиб бораётган йилда амалга оширилган ишларга тўхталар экан, халқ билан мулоқотда бўлиб, одамларнинг оғирини енгил қилишга асосий эътибор қаратилганини қайд этди.

Дарҳақиқат, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да оддий одамлар билан мулоқотнинг мутлақо янги ва самарали тизими яратилди. Президентнинг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига 1,5 миллиондан зиёд мурожаат келиб тушди ва уларнинг 1 миллиондан ортиғи ижобий ҳал этилди.

Бугунги кунда дунёдаги нуфузли эксперт ва мутахассислар ҳам халқ билан мулоқотнинг бундай усули жиддий самара бераётганини эътироф этмоқда.

Давлатимиз раҳбари 2017 йилда амалга оширилган ишларни таҳлил қилиб, халқ билан бамаслаҳат иш олиб борган одам ҳам, давлат ҳам ҳеч қачон кам бўлмаслигига, ҳар қандай қийинчиликларни енгиб, ўзининг эзгу мақсад-муддаоларига албатта эришишига барчамиз кундалик ҳаётимизда ишонч ҳосил қилаётганимизни алоҳида таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1