1

ГЎЗАЛЛИК БОРАСИДАГИ 8 ХАТОМИЗ

СУҒДИЁНА 09.12.2017, 20:06
Теглар: Гўзаллик
ГЎЗАЛЛИК БОРАСИДАГИ 8 ХАТОМИЗ

  • Юз теримиз қайси турга мансублигини билмаймиз. Танолиш керак, ҳақиқатан ҳам шундай. Вахоланки, ёғупа, тонал крем ҳарид қилаётганда бу, албатта, инобатга олиниши лозим. Акс ҳолда ўттиз ёшдан сўнг тери тошмалари, пигмент доғлар пайдо бўлади.
  • Тозалаш муолажалари бажарилмайди. Аксарият ҳолларда шунчаки атир совуни ёрдамида юзимизни тозалагандек бўламиз-у, аслида эса қилаётган ишимиз қанчалик тўғри эканлигини ўйламаймиз ҳам. ҳозирда турли ёшга мўлжалланган тозалаш воситалари бор. ҳамёнингиз имкониятларига қараб, бирини танланг-да, юз терингизни парваришланг.
  • Пардоз шу холича қолиб кетаверади. Кўпинча тушни ўчириш учун мўлжалланган тоникдан сўнг кўз қовоқларини парваришловчи воситаларни суртишни унутиб қўямиз. Бу ҳолат юздаги упани тозалашда ҳам такрорланади.
  • Тери намлигини назорат қилмаймиз. Мавсумий ўзгаришлар терини қуритиб юборади. Устига-устак пардоз воситлари ҳам ножўя таъсир кўрсатиши мумкин. Ажинлар муддатидан илгари пайдо бўлмаслиги учун тери намлигини меъёрлаштирувчи усулларни канда қилманг.
  • Қуёш нуридан ҳимояламаймиз. Бу нафақат ёзда, балки қишда ҳам керакли бўлган муолажа.Мавсумга қараб, парваришловчи воситаларни танлаб, кўчага чиқишдан олдин улардан фойдаланинг. Акс ҳолда терида турли ўзгаришлар кузатилиши мумкин.
  • Косметик воситалар миқдори ошиб кетади. Тонал крем устидан упа суртиш, кўз қовоқларига икки-уч қават тендан фойдаланиш терини қаритади. Лаблар ҳам бир неча бўёқлар таъсирида қуруқлашади. Бунинг олдини олиш учун бир турдаги сифатли пардоз воситаларидан фойдаланинг.
  • Таомномани назорат қилмаслик. Еган-ичганимиз организмга сўрилиши ҳисобидан тери ҳам озиқланади. Мунтазам аччиқ-шўр, қовурилган маҳсулотлар эса тери учун зарарли.
  • Суюқлик миқдорини билмаслик. Организм сувсизланиб қолса, тери қуруқлашиб, лабда шўралаш жараёни юзага келади. Айниқса, косметик пардоз воситаларидан мунтазам фойдаланадиганлар кўпроқ суюқлик ичишлари керак.

Шарҳлар

"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
ШОКОЛАДЛИ НИҚОБ

25.12.2017, 11:33

Шоколадни майдаланг, 5 ош қошиқ шоколадга, ярим стакан асал қўшиб, 4 ош қошиқ туз солинг. Уқаловчи ҳаракатлар билан бу ниқобни терингизга пастдан юқорига қарата суртиб...
ЦЕЛЛЮЛИТГА ҚАРШИ ВОСИТА

25.12.2017, 11:01

Цитрус меваси (лимон, апельсин, мандарин) пўстлоғи шарбатини сиқиб олиб, бир тюбик болалар креми билан аралаштиринг. Ҳамда муаммоли, яъни тананинг целлюлитли қисмларига суртиб, яхшилаб уқаланг. Бу...
«ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!»

23.12.2017, 18:28

Бир бўлаккина шоколад ейишга қарор қиласизу ҳаммасини паққос тушургандан кейин хушингизни йиғиб оласизми? Нафақат шўрваларни, балки ош, ва ҳатто мантини ҳам нонсиз тановул қила олмайсизми?...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1