СООРОНБАЙ ЖЭЭНБЕКОВ РАСМИЙ ТАШРИФ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛАДИ

СИЁСАТ 11.12.2017, 11:39
СООРОНБАЙ ЖЭЭНБЕКОВ РАСМИЙ ТАШРИФ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛАДИ

Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7 декабрь куни давлат мукофотлари билан тақдирлаш тантанали маросимида эълон қилди, деб ўзмоқда «Repost.uz» нашри. Янги президентнинг расмий ташрифи шу йилнинг 13-14 декабрь кунлари амалга оширилади.

“Йил давомида биз барча қўшни давлатлар билан муносабатларни яхшилашга харакат қиламиз. Қирғизистон янги президенти яқин пайт ичида Ўзбекистонга келиш истагини билдирди, биз бу таклифни қабул қилдик. Орамизда муаммолар бўлсада, биз барибир қўшнимиз”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Сооронбай Жээнбеков 15 октябрда бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонган, 24 ноябрь куни эса президент лавозимига тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1