Лабга учуқ чиққанда ушбу тавсиялар орқали самарали муолажа қўллашингиз мумкин:
- Бир чой қошиқ қора чойни ярим стакан қайноқ сувга дамланг. Совигунча дам есин. Совиган чойга пахтани юмалоқлаб намланг ва учуқларга қўйинг. Муолажани 3-4 кун давомида кунига бир неча маҳал такрорланг.
- Касаллик бошланган заҳоти шикастланган жойга пахта мойини суртинг. Лабингиз куйгандек бироз ачишиши мумкин. Муолажани кечаси ҳар 2 соатда такрорланг.
- Пахтани камфора мойига намлаб, кунига бир неча маҳал учуққа суртинг.