1

ЕЧЛ. "Челси" ва "Реал" кейинги босқичда (ВИДЕО )

СПОРТ 19.03.2014, 09:09
ЕЧЛ. "Челси" ва "Реал" кейинги босқичда (ВИДЕО )

Кеча Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган 2 та учрашув бўлиб ўтди.

Кейинги босқич масаласини биринчи ўйиннинг ўзида ҳал қилган Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида “Шальке”ни 3:1 ҳисобида енгди. Учрашувда Роналду 2 та ҳамда Мората 1 та тўп киритди.  Биринчи учрашувда “Реал” меҳмонда 1:6 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Реал Мадрид – Шальке-04 - 3:1 (1:1)
Голлар: 1:0 – 21 Роналду, 1:1 – 31 Хоогланд, 2:1 – 74 Роналду, 3:1 – 75 Мората.

Куннинг иккинчи  учрашуви Лондоннинг “Челси” ҳамда Туркиянинг “Галатасарой” клублари ўртасидаги учрашуви бўлди. Унда лондонликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувда голларни  Самуэль Это′О ва Гари Кейхилл киритди.

Челси – Галатасарой 2:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 4 Это′О, 2:0 – 42 Кэйхилл.

Бугун "Боруссия"-"Зенит" ва "Манчестер Юнайтед"-"Олимпиакос" учрашуви бўлиб ўтади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1