1

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ИЖОДКОР БОЛАЛАР БИЛАН СУҲБАТЛАШДИ

СИЁСАТ 16.12.2017, 11:47
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ИЖОДКОР БОЛАЛАР БИЛАН СУҲБАТЛАШДИ

Шавкат Мирзиёев ижодкор болалар билан суҳбатлашди Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифининг иккинчи куни Ибройим Юсупов номидаги иқтидорли болалар мактаб-интернатига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари жорий йил 21 январь куни Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Ибройим Юсупов номидаги мактаб бунёд этиш, мактаб олдида шоир ҳайкалини ўрнатиш, босмахона ташкил қилиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Шунга мувофиқ Нукусда уч қаватли замонавий мактаб барпо этилган. Ибройим Юсупов ҳайкали ўрнатилган жой ижодкорлар, ёшлар учун яна бир хиёбонга айланган. Мактаб қошида китобларни таржима қилиш ва чоп этиш маркази ҳам ташкил этилган.

Президентимиз бу ерда ўқитувчи ва ўқувчилар, қорақалпоғистонлик адиблар билан учрашди.

Мактаб ўқувчилари Ибройим Юсупов шеърларидан ўқиб берди.

Шавкат Мирзиёев бу ерни маънавият масканига айлантириш, атоқли шоир ва ёзувчиларимиз ижодини халқимизга ва бутун дунёга тараннум этиш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ташкил этилган Ибрат, Ҳамид Олимжон ва Зулфия, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуф номидаги мактаблар билан алоқалар ўрнатиш, улар ўртасида ижодий танловлар ўтказиш керак.

Жамиятда китобсеварлик муҳитини шакллантириш, айниқса, ёшларни китобга қайтариш зарур.

Президентимиз мактаб-интернатда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Мактаб жамоасига автобус совға қилиш бўйича кўрсатма берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1