АсосийБу қизиқ

Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

18 февраль куни республика бўйлаб айрим ҳудудларда ёмғир, туман ва тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб қолади.

'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

Ўзгидромет 18 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Эртага айрим вилоятларда ёмғир ёғиши ва туман тушиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда эса ёғингарчилик кучайиши мумкин.

Тошкент  шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+12 даража илиқ, кундузи +15...+17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0...+5 даража илиқ, Устюртда -2 даража совуққача, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши мумкин.  Ҳарорат кечаси +5...+10 даража илиқ, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, туман тушади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража илиқ, кундузи  +12...+17 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража илиқ, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +4...+9 даража илиқ, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади,ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.  Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қирғизистонда президентлик сайлови қачон бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

    Бу қизиқ Бугун 03:10

    Қирғизистонда президентлик сайлови қачон бўлиши маълум қилинди

    Сайлов санаси расман 2026 йил сентябрига қадар белгиланиши кутилмоқда.

    'Долларнинг курси яна пасайди'ning rasmi

    Бу қизиқ 17.02.2026 11:18

    Долларнинг курси яна пасайди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Ҳар йили 12 миллион қиз 18 ёшга етмай турмушга чиқмоқда'ning rasmi

    Бу қизиқ 17.02.2026 01:51

    Ҳар йили 12 миллион қиз 18 ёшга етмай турмушга чиқмоқда

    Дунё бўйича болалар никоҳи камайиб бораётганига қарамай, ҳар беш қиздан бири ҳали ҳам вояга етмасдан турмуш қурмоқда.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Бу қизиқ 16.02.2026 11:14

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    '“Z авлод” 25 ёшидайоқ руҳий ва касбий чарчоқни бошдан кечирмоқда'ning rasmi

    Бу қизиқ 12.02.2026 02:52

    “Z авлод” 25 ёшидайоқ руҳий ва касбий чарчоқни бошдан кечирмоқда

    Ижтимоий тадқиқотлар “Z авлод” орасида руҳий толиқиш ва касбий инқироз анча эрта бошланаётганини кўрсатди.

    'Бугун ҳам ёмғир ёғади'ning rasmi

    Бу қизиқ 10.02.2026 02:38

    Бугун ҳам ёмғир ёғади

    Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида ўзгарувчан об-ҳаво, ёмғир ва кучайиб бораётган шамол билан бошланади.