Қирғизистон Конституциявий суди қарорига кўра, мамлакатда навбатдаги президентлик сайлови 2027 йил 24 январь куни ўтказилади. Сайлов санаси расман 2026 йил сентябрига қадар белгиланиши кутилмоқда.
Суд баёнотида айтилишича, сайлов январ ойининг тўртинчи якшанбасига тўғри келади. Жокорку Кенеш эса қонунга мувофиқ, ушбу сайловни камида 4 ой олдин белгилаши лозим.
Маълум қилинишича, 2021 йилда сайланган президентнинг ваколат муддати 2010 йилги Конституция асосида 6 йил ҳисобланади ва у тўлиқ амал қилади. Янги Конституциядаги 5 йиллик муддат амалдаги президентга нисбатан қўлланилмайди.
Шунингдек, Конституцияга кўра, мазкур муддат “биринчи президентлик даври” сифатида ҳисобланади ва қайта ҳисобланмайди.






