АсосийСиёсат

Ўзбекистон президенти Вашингтонга етиб борди

АҚШга ташриф доирасида президент Тинчлик кенгашининг биринчи саммити ва бир қатор ишбилармонлик тадбирларида иштирок этади.

'Ўзбекистон президенти Вашингтонга етиб борди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида амалий ташриф билан АҚШга келди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.

“Эндрюс” авиабазасида давлатимиз раҳбарини АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Керолин Лемм, Миссисипи штати Миллий гвардияси бирлашган штаби қўмондони Джеймс Хенкинс ва бошқа расмий шахслар, Вашингтонда ажратилган қароргоҳда эса АҚШ Президентнинг махсус вакили Паоло Замполли кутиб олди.

АҚШга ташриф доирасида Президентимиз Тинчлик кенгашининг биринчи саммити ва бир қатор ишбилармонлик тадбирларида иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар