1

МИКРОБЛАРГА ҚАРШИ КУРАШАМИЗ

САЛОМАТЛИК 18.12.2017, 13:27
МИКРОБЛАРГА ҚАРШИ КУРАШАМИЗ

Маълумки, куз-қиш мавсумида ўткир респиратор ва юқумли касалликлар авж олади. Шунинг учун ҳам саримсоқ пиёзни мана шу мавсумда таомномага киритиш ҳаёт зарурати ҳисобланади. Саломатлик ҳақида мақолалар чоп этувчи оммабоп нашрлардан бирининг ёзишича, саримсоқ пиёз шифокорлар томонидан тез-тез ёзиб бериладиган икки номдаги антибиотикка нисбатан 100 маротаба самаралидир.

Айниқса, унинг ичак инфекциялари билан самарали курашишини алоҳида эътироф этиш зарур. Бундан ташқари, саримсоқ организмдаги турли замбуруғлар билан кураша олади.

Таркибида кўп миқдорда олтингугурт сульфати сақловчи саримсоқ юрак-қон томир тизимида мисли кўрилмаган мўъжизалар яратади. Хусусан, саримсоқ жигардаги холестерин учун жавобгар ферментларни парчалаш усули билан қондаги холестерин миқдорини камайтиради.

Бу ҳаммаси эмас. Саримсоқ истеъмол қилганингизда артериал қон босими тушади, атеросклерознинг олди олинади, бу эса ўз навбатида юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Айрим мамлакатлар соғлиқни сақлаш тизими ошқозон ва тўғри ичак саратонининг кам учрашишини одамларнинг кўп саримсоқ истеъмол қилиши билан изоҳлайди. Бу шунчаки тасодиф эмас, балки илмий асосланган фактдир. Саримсоқ организмда турли ўсимталар пайдо бўлишининг олдини олади, ўсимталар ўсишига йўл қўймайди. Бундан ташқари, мунтазам равишда саримсоқ истеъмол қилиш қондаги қанд миқдорини бир меъёрда сақлаб туришга ёрдам беради ва ўз-ўзидан қандли диабетнинг олди олинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1