ГЕРМАНИЯЛИК ҲАМКОРЛАР 1000 ТА ИШ ЎРНИНИ ЯРАТИШМОҚЧИ!

ИҚТИСОДИЁТ 18.12.2017, 14:24
ГЕРМАНИЯЛИК ҲАМКОРЛАР 1000 ТА ИШ ЎРНИНИ ЯРАТИШМОҚЧИ!

Марғилон шаҳрида ишбилармон ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, шаҳарга инвеститция олиб кириш, ишчи ўринларини яратиш, янги махсулот турларини ишлаб чиқариш мақсадида Германия давлатидан ишбилармонлар ташриф буюрдилар. Улар шаҳардаги корхона ва ташкилотлар, ишлаб чиқариш тармоқлари фаолияти билан яқиндан танишишдилар.

Ёдгорлик хусусий корхонаси бугунги кунда юз фоиз табиий махсулот, шу билан бир қаторда пилла қуртидан ипак олувчи корхона саланади. Кўплаб хорижий корхоналарга махсулот етказиб беради. Германиялик меҳмонлар ишлаб чиқарадиган махсулотларида табиий матолардан ҳам фойдаланишни режалаштирилмоқда. Шу сабабли бу ердаги мато тури ва унинг яратилиш жараёнини мутахаассислар диққат билан кузатдилар.

Ҳанс Буэҳр – консул - Рости ижтимоий тармоқларда матонинг тўқилиш жараёнини томоша қилганман. Бироқ бу жараённи жонли томоша қилиш, амалий ишни ўз кўзингиз билан кўриш бошқача экан. Табиий матоларга келсак, уларнинг сифати ва яроқлилиги ҳар қандай харидорни жалб этиши турган гап. Келажакдаги ишларимизда мана шундай матолардан фойдаланиш ниятидамиз. Шу сабабли ҳам биз Марғилон шаҳрини танладик.

Марғилон шаҳридаги Енгил саноат касб-ҳунар коллежида махсус тикув ва трикатаж йўналиши мавжуд бўлиб, бу ерда ўқувчилар малакали устозлардан таҳсил оладилар. Германиялик ишбилармонлар мазкур коллежига ҳам ташриф буюриб, бу ердаги ўқувчиларнинг салоҳияти, уларнинг амалий ишлари билан яқиндан танишдилар. Тўқимачилик истиқболига умид билдирдилар.

Дэйзи Мэедиала – маслаҳатчи - Фаолиятимизда аёллар либосларини тикишни йўлга қўймоқчимиз. Шу сабабли биз корхонамизга ёш, салоҳиятли, тажрибага эга коллеж битирувчиларини жалб этишни режалаштирганимиз. Бугун бу ерда 3 йил давомида мутахассислиги бўйича таҳсил олган, тикувчилик ишини ўз қўлиб билан уддалаган ёшларни кўриб турибмиз. Ҳаттоки, улар ўз қўлиб билан яратган либосларни бизга кўрсатдилар. Бизга ҳудди шундай ёшлар керак.

Германиялик тадбиркорлар шу куни шаҳардаги ишлаб-чиқариш тармоқларининг муҳим хусусиятлари, келажакда ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар хусусияда суҳбатлашдилар. Кутилаётган ҳамкорлик натижалари иқтисодиётимизни юксалтириш, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Аҳрор Зиё, Фарғона

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1