1

СОВУҚ КУНЛАР ТАОМНОМАСИ

СУҒДИЁНА 19.12.2017, 13:38
Теглар: Маслаҳатхона
СОВУҚ КУНЛАР ТАОМНОМАСИ

Қишда ҳар қандай инсон таомларни иссиқ ҳолда тановул қилишни истайди. Аммо истеъмол қиладиганингиз ўта иссиқ бўлмаслиги керак. Чунки тана уни совитиш учун қувват сарфлайди. Овқатлар ҳарорати 40-50 даража бўлса, ҳам тана исинади, ҳам ошқозон шиллиқ пардаси жароҳатланмайди.

Шунингдек, қиш кунларида кўпроқ бўтқа енг, қуритилган мевалар компоти ва гиёҳли чойлар ичинг. Шўрваларга нўхат, ловия каби дуккакли маҳсулотлардан қўшинг. Қиш кунларида иложи борича камроқ қаҳва ичинг.

Сабзавот

Кундалик таомномангизда қайнатиб пиширилган сабзавотлар бўлиши шарт. Лавлаги, шолғом, қовоқни ҳам қайнатиб, ҳам газ печида димлаб пишириш мумкин. Тановули осон бўлишини истасангиз, улардан турли салатлар тайёрланг. Шунингдек, бирор мева ёки сабзавот шарбатини сиқиб ичишдан ҳам эринманг.

Сутли маҳсулотлар

Нонуштага юмшоқ, оппоқ нон эмас, қора нон билан пишлоқ ёки бошқа сутли маҳсулот тановул қилинг. Нон ва пишлоқ ўрнига сули ёки гречихадан бўтқа тайёрлаб есангиз ҳам бўлади.

Салат барги

Кўпроқ дастурхон ва салат безаклари учун ишлатилган бу кўкат А ҳамда С витаминлари, кальцийга бой бўлиб, организмда модда алмашинувини яхшилайди, суякларни мустаҳкамлайди. Имкон қадар қиш мавсумида дастурхонингизда мунтазам равишда салат барги бўлсин.

Анор

Бу маржон мева С, А, Е витаминлари, фолий кислотаси ҳамда клетчаткага бой. Тадқиқотлардан маълумки, доимий равишда анор истеъмол қилган инсонларнинг тиши ва суяклари бақувват бўлади, юрак-қон томир фаолияти яхшиланади. Бу мевани айниқса, ҳомиладорлар кўпроқ истеъмол қилса, фойдали.

Сабзи

Эмизувчи оналар қиш палласида сабзи шарбати ичишни канда қилмасалар, сут миқдори камайиб кетмайди. Аммо шарбатга бир неча томчи ўсимлик ёғи қўшиб юбориш лозимлигини унутманг.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Шарҳлар

УРОЛОГ ОНЛАЙН МАСЛАҲАТИ

30.03.2020, 11:21

УРОЛОГ ОНЛАЙН МАСЛАҲАТИ +998901787011 30 МИНГ СЎМ (Click, Payme).Янги олинган тайёр таҳлил натижалари, УТТ маълумотларини телеграмм орқали юборинг, нимадан шикоят қилаётганингиз ҳақида ёзинг, Сизнинг телеграмм...
МИКРОТЎЛҚИНЛИ ПЕЧДА НИМА ПИШИРИШ МУМКИН?

26.12.2017, 13:05

Баъзи маҳсулотларни микротўлқинли печда пишириб бўлмайди. Масалан, унга намлиги кам бўлган нонни солсангиз, қотиб қолиши, сосискалар эса «портлаб» кетиши мумкин. Шу боис сосисканинг бир неча...
ГУЛҚОҒОЗДАГИ ДОҒЛАРНИ КЕТКАЗИШ УЧУН...

25.12.2017, 11:12

Ювиладиган гулқоғоз (обой)даги доғларни кетказиш учун 2 ош қошиқ истеъмол содасига бироз миқдорда сув қўшинг. Аралашма тиш пастаси қуюқлигида бўлиши керак. Ундан бироз олиб, юмшоқ...
БОЛАЖОНИНГИЗГА ЎЙИНЧОҚ СОВҒА ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ? ТАВСИЯЛАРИМИЗ АЙНАН СИЗ УЧУН

25.12.2017, 11:03

Ўйинчоқни яхшилаб кўздан кечиринг. Шунингдек, ўйинчоқ ўзидан ўткир ҳид таратмаслигига аҳамият беринг.Одатда, ўйинчоқларда унинг неча ёшли болаларга мўлжаллангани ҳақида маълумот келтирилади. Аммо шунда ҳам фарзандингиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1