— 16 ёшимдан буён сочларимни бўяб, рангини тез-тез ўзгартириб тураман. Кўпинча табиий ранги қора бўлган сочларимга сарғиш тус бериб юраман. 30 ёшга бориб сочларим қуруқлашиб қолди. Ҳар қанча қиммат воситаларни қўлламай, фойдаси бўлмади. Ниҳоят, осонгина йўлини топдим. Айнан шу усул билан сочларимни қуруқлашишдан қутқардим.
Сочларимга ушбу ниқобни суртаман: болаларга мўлжалланган энг оддий кремнинг биттасини 5 ош қошиқ зайтун ёки шафтоли мойи билан аралаштираман. Уни сочларимни ювишдан 20 дақиқа аввал суртиб қўяман. Кейин сочларимни аввал шампунь, сўнг соч учун мўлжалланган кондиционер билан юваман. Бу муолажадан кейин сочларим табиий жилосини тиклаб, соғлом кўринишга эга бўлди.
Шоҳида, Самарқанд шаҳри
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.