1

ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ ҲАҚИДА ЮРТДОШЛАРИМИЗ ҚАНДАЙ ФИКРДА?

СИЁСАТ 23.12.2017, 15:46
ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ ҲАҚИДА ЮРТДОШЛАРИМИЗ ҚАНДАЙ ФИКРДА?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик Палатаси депутатларига мурожаатномаси халқимиз томонидан катта ҳаяжон билан кутиб олинди. Мазкур мурожаатномахусусида юртдошларимизнинг фикрлари билан қизиқдик.

Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси:

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан парламентга тақдим этилган Мурожаатнома нафақат ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий, ҳуқуқий ва маънавий-маърифий ҳаётимизда, балки қонун ижодкорлиги билан боғлиқ жараёнларда ҳам ғоят катта аҳамият касб этади. Давлат бошлиғининг Мурожаатномасида баён этилган режа ва лойиҳалар, ҳеч шубҳасиз, мамлакатимиз тараққиётини, халқимиз фаровонлигини, Ватанимиз обрў-эътиборини янги, янада юксак босқичга кўтаришга қаратилгандир.

Шерзод Ғуломов, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси Бошқаруви раиси ўринбосари – бош директори.

Муҳтарам Президентимиз мазкур мурожаатномада оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантиришга алоҳида урғу бердилар. Бугунги кунда мамлакатимизда ОАВлар сони 1500 дан ошди. Уларнинг асосий қисмини нодавлат оммавий ахборот воситалариташкил этади.

Президентимизнинг келгусида ана шу ОАВ учун муносиб кадрлар тайёрлаш мақсадида алоҳида олий ўқув юрти ташкил этиш ҳақидаги таклифлари ҳам соҳа ривожида жуда катта аҳамият касб этади, деб ўйлаймиз.

Фарҳод Ибрагимов, “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация марказининг директори:

— 2018 йилЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинди. Мазкур таклиф мамлакат парламентининг иккала палатаси қўшма мажлисида эълон қилинди ва кенг жамоатчиликнинг резонансига сабаб бўлди.

Президентимизнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Mirzo Ulugbek Innovation Center” Инновация маркази учун Янги йил ҳақиқий ҳаракат ва глобал миқёсда амалий натижалар йилига айланишига шубҳа қилмаймиз. Марказнинг асосий мақсади - АКТ соҳасида ривожланаётган тадбиркорлар билан фаол ҳамкорлик ўрнатиш ва уларнинг фаолиятини бир қатор маҳаллий вазифаларни ҳал қилиш орқали рағбатлантиришдан иборат.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1