— Бу шарбатни бир яшар болаларга ҳам бериш мумкин. Йирик лавлагининг бўйига 3 дан 1 бўлагини кесиб оламан. Катта бўлагининг ўртасидан кичик қудуқча очиб, ичига озгина шакар сепаман. Лавлагининг ҳалиги кичик бўлагини қопқоқ қилиб ёпиб, 200 даражагача қиздирилган газ печига 20 дақиқага қўяман. Шакар сиропга айланиб, ширин ичимлик ҳосил бўлади. Бу ичимликни шамоллаган болаларга овқатланишдан олдин 1 ош қошиқдан ичириш керак.
Дилафруз Муратова, Тошкент шаҳри
P/S: азиз мухлислар! Рецептни қўллашдан олдин албатта мутахассис билан маслаҳатлашинг. Унутманг, ҳар бир организм ўзига хос.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.