1

БУГУН ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ 11 ТА ТУМАННИНГ ҲАР БИРИГА 30 ДЕПУТАТ САЙЛАНИШИ БЕЛГИЛАНГАН

СИЁСАТ 24.12.2017, 08:09
БУГУН ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ 11 ТА ТУМАННИНГ ҲАР БИРИГА 30 ДЕПУТАТ САЙЛАНИШИ БЕЛГИЛАНГАН

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари сайловига муносиб номзодлар сараланди. 11 туманнинг ҳар бирига 30 депутат сайланиши белгиланган. Пойтахтимизда 330 сайлов округи ташкил этилган бўлиб, 855 сайлов участкаси сайлов қонунчилигида назарда тутилган замонавий ахборот-коммуникация воситалари, зарур жиҳозлар билан таъминланган. Айни пайтда мазкур сайлов участкалари сайловчилар билан гавжум бўлиб бормоқда.

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашлари депутатлигига 1 минг 650 номзод рўйхатга олинган. Жараёнда мамлакатимизда фаолият юритаётган 4 сиёсий партия, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз номзодлари билан фаол иштирок этмоқда.

Сайлов участкаларида жараён қизғин. Сайловчилар фаоллиги кузатилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1