ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН СОЛИҚ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ

СИЁСАТ 28.12.2017, 11:22
ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН СОЛИҚ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛАДИ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида Бишкек шаҳрида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Солиқ қонунчилигига риоя этиш масалалари бўйича ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида”ги битим 2017 йил 26 декабрда кучга кирди.

Мазкур ҳужжат солиқ масалаларида ҳамкорлик қилиш ва ўзаро ёрдам бериш ҳамда тажриба ва ахборот алмашишнинг самарали механизмларини кенгайтириш учун ҳуқуқий асос яратишга ҳамда икки давлатда солиқ қонунчилиги бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган.

Ушбу Битим доирасида ҳамкорлик томонлар давлатларининг солиқ идоралари орқали бир-бирларига ёрдам бериш тўғрисида сўров жўнатиш йўли билан амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1