1

2018 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОНДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛИНАДИ?

СИЁСАТ 28.12.2017, 18:42
2018 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОНДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛИНАДИ?

2018 йилда Ўзбекистонда неча кун дам олинади? 2018 йилда 2 январь – сешанба, 20 март – сешанба, 31 август – жума кунлари қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Расмий саналарни байрам қилиш даврида қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ва 2018 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида келтирилган.

Фармонга мувофиқ, 2018 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди:

6 январь - шанбадан 3 январь - чоршанбага;

17 март - шанбадан 19 март - душанбага;

24 март - шанбадан 22 март - пайшанбага;

25 август - шанбадан 23 август - пайшанбага;

26 август - якшанбадан 24 август - жумага;

8 сентябрь - шанбадан 3 сентябрь - душанбага;

15 сентябрь - шанбадан 4 сентябрь - сешанбага;

29 декабрь - шанбадан 31 декабрь - душанбага.

Фармоннинг тўлиқ матни билан танишиш учун сайтимизни кузатиб боринг.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1