1

2018 ЙИЛГИ ДАВЛАТ ДАСТУРИ КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАСИГА ҚЎЙИЛАДИ

СИЁСАТ 30.12.2017, 13:59
2018 ЙИЛГИ ДАВЛАТ ДАСТУРИ КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАСИГА ҚЎЙИЛАДИ

Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” йилида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойишни имзолади.

Фармойишга кўра, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Отабек Муродов бошчилигида дастур лойиҳасини тайёрлаш бўйича жамловчи ишчи гуруҳи ташкил этилди. Ишчи гуруҳ зиммасига 2017 йилда Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишни танқидий таҳлилдан ўтказиш, йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш, жамоатчилик, миллий ва халқаро экспертлар фикрини ўрганиш натижаларини жамлаш вазифаси топширилган.

Дастур лойиҳаси 2018 йилнинг 5 январига қадар тайёр бўлиши керак, сўнг 5-15 январь кунлари лойиҳанинг кенг жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади. Ушбу муҳокама натижалари ва келиб тушган таклифлар таҳлили асосида 20 январь кунига қадар давлат дастурининг якуний лойиҳаси тайёрланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1