АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Буюк Британия делегациясини қабул қилди

17 февраль куни Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Буюк Британиянинг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича савдо вакили лорд Жон Олдердайсни қабул қилди.

'Шавкат Мирзиёев Буюк Британия делегациясини қабул қилди'ning rasmi

Учрашувда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ўзаро манфаатли шерикликни, аввало савдо-иқтисодий соҳада янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Сиёсий мулоқот жадал ривожланаётгани, барча даражаларда фаол алмашинувлар давом этаётгани қайд этилди. Хавфсизлик соҳасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилгани таъкидланди.

Сўнгги беш йилда товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ошган. London Stock Exchangeда Ўзбекистоннинг 15 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги суверен ва корпоратив облигациялари жойлаштирилган. Шунингдек, ўтган йили Қўшма иқтисодий қўмита механизми ишга туширилди.

Таълим соҳасида британиялик ҳамкорлар билан Президент мактаблари ташкил этилган, учта қўшма университет фаолият юритмоқда. Ўзбекистонга ташриф буюраётган британиялик сайёҳлар сони ҳам ортиб бораётгани қайд этилди.

Суҳбат давомида энергетика, молия, геология, транспорт, кимё, фармацевтика, фан ва таълим йўналишларида янги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди. Учрашув якунида кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент ипакчиликни ривожлантириш бўйича янги чораларни кўриб чиқди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 12:53

    Президент ипакчиликни ривожлантириш бўйича янги чораларни кўриб чиқди

    Шавкат Мирзиёев ипакчилик ва пиллачилик соҳасини ривожлантириш юзасидан тақдимот билан танишди.

    'Президент АҚШга ташриф буюради'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 03:16

    Президент АҚШга ташриф буюради

    Ўзбекистон етакчисининг Қўшма Штатларга ташрифидан нима кутилмоқда?

    'Маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун янги механизмлар жорий этилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 09.02.2026 15:14

    Маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун янги механизмлар жорий этилмоқда

    Президентнинг 2026 йил 4 февральдаги фармонига мувофиқ, 1 июлдан республика ва ҳудудий бозорлар таҳлили асосида ўзлаштириш тавсия этиладиган рақобатбардош маҳсулотлар рўйхати босқичма-босқич шакллантириб эълон қилинади.

    'Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди'ning rasmi

    Сиёсат 07.02.2026 13:28

    Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

    Муҳокамалар самарали ва истиқболга йўналтирилган тарзда ўтди, дея ёзди Саида Мирзиёева.

    'Ўзбекистон ва Покистон президентлари Исломободда музокара ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 06.02.2026 09:45

    Ўзбекистон ва Покистон президентлари Исломободда музокара ўтказди

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳрига давлат ташрифи доирасида Покистон Ислом Республикаси президенти Асиф Али Зардарий билан тор доирада ва делегациялар иштирокида музокара ўтказди.

    'Шавкат Мирзиёев “Gohar Textile” асосчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Сиёсат 06.02.2026 08:53

    Шавкат Мирзиёев “Gohar Textile” асосчиси билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

    Исломободда ўтган учрашувда Ўзбекистонда қўшма тўқимачилик ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда маҳаллий корхоналарни халқаро етказиб бериш занжирларига интеграция қилиш масалалари кўриб чиқилди.