АсосийСиёсат

Президент ипакчиликни ривожлантириш бўйича янги чораларни кўриб чиқди

Шавкат Мирзиёев ипакчилик ва пиллачилик соҳасини ривожлантириш юзасидан тақдимот билан танишди.

'Президент ипакчиликни ривожлантириш бўйича янги чораларни кўриб чиқди'ning rasmi

Унда тармоқни қўллаб-қувватлаш, озуқа базасини кенгайтириш ва экспорт салоҳиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, бугунги кунда ипак қурти уруғининг катта қисми импорт ҳисобига тўғри келмоқда. 2030 йилгача маҳаллий уруғдан фойдаланиш даражасини 75 фоизга етказиш режалаштирилган. Бунинг учун Фарғона ва Хоразмда элита уруғ етиштиришни йўлга қўйиш, шунингдек, Бухоро, Наманган, Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида янги уруғчилик корхоналарини ташкил этиш кўзда тутилган.

2026–2030 йилларда 8 минг гектарда янги тутзорлар барпо этиш, 41,5 минг гектарда якка қатор тут кўчатлари экиш ҳамда 15 минг гектар майдондаги тутзорларни реконструкция қилиш режалаштирилган. Натижада 200 миллион туп тут кўчати экилиб, озуқа базаси 30 фоизга оширилади. 2030 йилга бориб пилла етиштириш ҳажмини 36 минг тоннага етказиш мақсад қилинган.

Соҳада янги бошқарув тизими жорий этилиб, Ўзбекипаксаноат уюшмаси ҳамда ҳудудий тузилмалар фермер ва касаначилар билан узвий ишлайди. Кам даромадли оилаларни пиллачиликка жалб этиш мақсадида 1 килограмм пилла қийматининг 35 фоизи миқдорида субсидия ва 20 миллион сўмгача ссуда ажратиш механизми йўлга қўйилади.

Шунингдек, саноат усулида пилла етиштиришни кенгайтириш, қуртхоналарни қуришни рағбатлантириш ва уларни 2029 йилгача ер ҳамда мол-мулк солиғидан озод этиш таклиф этилди.

Экспортни ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 2030 йилгача умумий қиймати 200 миллион долларлик 21 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш орқали хом ипакни қайта ишлаш даражасини 75 фоизга етказиш ва экспорт тушумларини 250 миллион долларга чиқариш режалаштирилган.

Давлат раҳбари тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, озуқа базасини мустаҳкамлаш, маҳаллий уруғчиликни ривожлантириш ва тайёр маҳсулот улушини ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрондаги қизлар мактабига зарба: АҚШ айбни тан олмаяпти'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 10:04

    Эрондаги қизлар мактабига зарба: АҚШ айбни тан олмаяпти

    Эроннинг Миноб шаҳрида жойлашган қизлар мактабига берилган зарба натижасида камида 165 киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Бахтиёр Саидов Туркия президенти Эрдўғон билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат 08.03.2026 04:36

    'Маҳкум аёллар учун “Янги ҳаёт” дастури йўлга қўйилади'ning rasmi

    Сиёсат 06.03.2026 10:26

    Маҳкум аёллар учун “Янги ҳаёт” дастури йўлга қўйилади

    Президент хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашни кучайтириш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидаги аёлларни ижтимоий ҳаётга қайтариш бўйича янги ташаббусларни маълум қилди.

    'Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони йўналишида 171 километрлик муқобил автомобиль йўли барпо этилади'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2026 15:32

    Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони йўналишида 171 километрлик муқобил автомобиль йўли барпо этилади

    Ушбу йўлда 33 километрлик тоннеллар ҳамда бир қатор йирик муҳандислик иншоотларининг қурилиши режалаштирилган.

    'Тошкент – Самарқанд йўналишида янги замонавий автомагистраль қуриш лойиҳаси кўриб чиқилди'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2026 15:30

    Тошкент – Самарқанд йўналишида янги замонавий автомагистраль қуриш лойиҳаси кўриб чиқилди

    Президент Шавкат Мирзиёев транспорт инфратузилмасини модернизация қилишга қаратилган йирик лойиҳалар доирасида олиб борилаётган ишлар юзасидан тақдимот билан танишди.

    'Маҳаллий дорилар улуши 2030 йилгача 70 фоизга етказилади'ning rasmi

    Сиёсат 05.03.2026 10:19

    Маҳаллий дорилар улуши 2030 йилгача 70 фоизга етказилади

    Президент фармацевтика соҳасига бу йил камида 1 миллиард доллар сармоя жалб қилинишини маълум қилди.