МОЛИЯВИЙ ЭРКИНЛИККА ЭРИШАСИЗ

МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ 10.01.2018, 12:12
МОЛИЯВИЙ ЭРКИНЛИККА ЭРИШАСИЗ

МЕЗОН

(24 сентябрь – 21 октябрь)

Умумий башорат
Мезон буржида туғилганларнинг рамзий ажралиб турадиган жиҳати, бу — ушбу буржнинг бирор жонзод билан боғлиқ эмаслигидир.

Мезон буржида туғилган инсонларнинг ташқи кўри­ниши ёқимли, жозибали бўлади, бу билан бошқаларни ўзига қарата олади.

“Мезон”ларга ўта ҳаракатчанлик, эпчиллик, топ­қирлик, ташаббускорлик, хушчақчақлик хосдир.­ Бироқ уларга ушбу хусусиятларини сақлаб қолиш­ла­ри учун ёнида доим ҳамроҳи бўлиши талаб этилади. Ҳамроҳ уларга йўл-йўриқ кўрсатишда, хавф-хатарлардан ҳимоя қилишда кўмак беришлари керак. Шунинг учун “Мезон”ларнинг қирралари ёнида жуфти бўлгандагина очилади.

Мезон вакиллари учун биринчи учрашув, биринчисуҳбат, биринчи таассурот аҳамиятли. Уларнинг кейинги хулосаларида илк таассуротлар ўз таъсирини ўтказади. Гарчи бу доим ҳам ўзини оқламаса-да...

Келгуси йилда “Мезон”ларнинг олий мақсади ўзининг моддий таъминотини, турмуш шароитини яхшилаш бўлади. Бунинг учун эса молиявий эркинликка эга бўлиш муҳим. Баъзан ҳаддан зиёд ишга кўмилиб ишлаш оилада тушунмовчиликларни, турмуш ўртоғи билан муносабатларида совуқликни келтириб чиқариши мумкин.

“Мезон”лар кўп ҳолларда қарама-қарши­лик­лар­нинг иштирокчисига айланиб қолади. Улар жаҳли чиқса ҳиссиётларини жиловлай олмаслиги, бу билан яқин инсонини хафа қилиши ва ҳатто у билан алоқани узиши мумкин. Агар бу ҳолат юз берса, кўпроқ ишга берилишни, ўзини ижодий ишларга бағишлашни тавсия этамиз. Севимли хобби ёки қизиқишларни ҳаётда амалга ошириш учун пул сарфланса, у яқин орада ижобий натижаларни бера бошлайди.

Бурж вакиллари кўпроқ даромад топишлари учун таваккал қилишларига тўғри келади.

Ёз фаслида ўзларини яхши томонлама кўр­са­тиш­­ларига имкон бўлади. Бу эса назардан четда қол­майди, эски танишлар билан яна алоқа тиклаш эҳ­тимоли ҳам бор.

Қиш келиши билан “Мезон”ларни тери, кўз касалликлари безовта қилиши мумкин. Шифокорларга боришни кейинга қолдирманг, акс ҳолда даволаниш узоқ чўзилади.

Унча яқин таниш бўлмаган одамларга қарз бермасликни ёки шубҳали ишларга пул тикмасликни қатъий тавсия қиламиз. Зеро, алданиб қолиш ёки пуллардан айрилиб қолиш эҳтимоли бор.

ШАХСИЙ ХАЁТ

Оиладаги бир хиллик “Мезон”ларни зе­рик­тириб қўйиши мумкин. Улар сер­му­ҳаб­батлилиги, ишқ-муҳаббати қайнаб ту­риши сабабли оилада ҳам саргузаштларни излашади. Зерикарли ҳаёт тарзи уларни қониқтирмайди, бурж вакиллари улфатлар билан ўтадиган гап-гаштакларни, турли байраму базмларни хуш кўришади.

“Мезон”лар яхши, ишончли дўст бўла олади. Дўстлари учун ҳар нарсага тайёр бўлишади, бироқ камдан-кам ҳақиқий бахтиёрликни ҳис қилади. Ёнидаги жуфти уларни тушунадиган, борича қабул қиладиган, камчиликларига кўз юмадиган бўлсагина қалб хотиржамлигига эриша олади.

Муҳаббат бобида келаси йил саргузаштли бошланади. Уларнинг жуфтлари доим ёнида бўлади ва ҳар ишида қўллаб-қувватлайди. Улар севимли бўлади ва ўзлари ҳам севгига жавоб қайтаради. Оилали бурч вакиллари оилани янада мустаҳкамлашга эътибор қаратади. Ёлғиз “Мезон”лар эса ўз жуфтларини учратади. Уларнинг танишуви тезда оила ришталари билан боғланади.

Бироқ айрим “Мезон”лар жуфт танлашда ўта инжиқ бўлишади. Агар номзодда битта бўлса ҳам талабларига тўғри келмайдиган жиҳатни кўришса, воз кечиб қўяди. Уларга ўзларига ўхшаш, лекин ишончли ва сабрли номзодлар маъқул келади. Лекин ҳар бирига инжиқлик билан қараб, майдалашаверса, ёлғизлигича қолиб кетиши ҳам мумкин.

САЛОМАТЛИК

“Мезон”лар “Ит” йилида ишга кў­милиб қо­лади. Шу боис дам олишга вақти етишмайди. Бу эса орга­низмга салбий таъсир қилиши мумкин. Чарчоқ, стресс, юрак хуружи ва ҳазм қи­лиш тизимида безовталик­лар бўлади. Тез-тез стрессга тушиш қон босимининг ошиши ва тушишига, иммунитет пасайишига олиб келади. Малакали шифокорлар кўригидан ўтишни, яхшилаб ҳордиқ чиқаришни маслаҳат берамиз.


КАРЬЕРА
“Мезон”лардан яхши ўринбосар ва ёрдам­чи чиқади. Улар жамоада ишлашни хуш кў­ра­ди, ёлғизликда ишлай олмайди, якка ўзи муваффақиятларга эришолмаслиги мумкин.

“Мезон”лар орасида шоирлар, ада­биёт­шу­нослар, умуман иқтидорли кишилар кўпроқ етишиб чиқади. Лекин бунда ҳам уларнинг ёнида илҳом бахш этиб турувчи бирор ҳамроҳ бўлиши шарт. Уларнинг ёрдами билангина мақсадларига эриша олади.

Бурж вакиллари кучли дипломат ҳам бўлади. Шу боис ҳар қандай киши билан тез тил топишиб кетади, кўнглини олади, ўзаро муроса қилади. Улар доим бошқаларга хайрихоҳ бўлади, доим кимнидир севиб юради, баҳс-мунозаралардан, жанжаллардан қочади, энг мушкул дамларда ҳам келишувга эриша олади.

2018 йилда карьера бобида оқ ва қора чизиқлар каби ўзгаришлар бўлади. Бундай ўзгаришларнинг асосий сабаби иш билан боғлиқ. Ўз хизмат ваколатидан шахсий манфаатлар йўлида фойдаланиш ишдан айрилиб қолишга олиб келади.

Тадбиркор ва ижодкор “Мезон”ларнинг эса иши бароридан келади. Яхшигина даромадга ҳам эга бўлишади.бўлади.


АЁЛ
"МЕЗОН"ЛАР
Келаётган йилда аёл “Мезон”лар кучли, қатъиятли бўлишдан чарчаб, ўзларини ҳимоясиз сезишни, биров унга таянч бўлишини истаб қолишади. Бундай таянч бўла оладиган инсонни улар баҳорнинг ўрталарида учратишади. Маълум муддат у одам “Мезон”ларнинг ишончини оқламайди ва ўртада тушунмовчиликлар келиб чиқади. “Мезон”ларнинг ишончини яна тиклаш эса жуда қийин бўлади.

Ёзга келиб ташқи кўринишини ўз­гар­ти­ришга киришади. Бунда гўзаллик салонларига бориш, соғлом овқатланиш, машқ залларига бориш тавсия этилади.

Ташқи гўзаллик йил охирига бориб эътиборга тушади ва уларни ажойиб учрашув кутади.


ЭРКАКМЕЗОНЛАР УЧУН

Эркак “Мезон”лар янги йил­да ишга кўмилиб қолади. Бун­да ғайрат билан ишлаб ра­қо­бат­чи­ларига йўл бермайди. Албатта кичик хатолар бўлиб туради, лекин катта ҳажмда қилинган ишлар соя­сида улар эътиборни торт­майди.

Йилнинг иккинчи ярмида эркак “Мезон”лар­нинг юқори лавозимга кўтарилиши ҳамда ойлик маошининг ошиши кутилмоқда. Бунинг натижасида автомобиль ёки уй сотиб олиш имконияти пайдо бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1