АсосийMunajjimlar bashorati

Башорат 2019: Қавс

'Башорат 2019: Қавс'ning rasmi

Кўнгилни ғаш қилмай, атрофга умид билан боқинг! (23 ноябрь – 21 декабрь)

Умумий башорат

“Тўнғиз йили” “Қавс”ларга атрофда­ги янгиликларни эътибордан четда қолдир­масликни, дўстлар ва яқинлар билан кўпроқ мулоқот қилишни ва ортда қолган нохушвоқеалар устида қайғурмасликни маслаҳат бермоқда.

“Тўнғиз йили”да аксарият бурж эгаларининг шахсий ҳаёти ширин лаҳзаларга бой ўтади, айниқса, улар оилали бўлса. Тўғри, фарзандлик бўлиш, моддий аҳволингизга таъсир қилиши мумкин, аммо ана шундай вазиятда яқин дўстингиз сизга ҳамкорлик қилишни таклиф қилади ва молиявий етишмовчиликдан қутқаради. Ёз мавсуми охирлаб қолганда ишларингиз юришиб, қимматли нарса харид қиласиз.

Оила қурмаганларнинг ҳам севги борасидаги орзулари ушалади. Бир кўришда ошиқу беқарорга айланиб,тўй ҳаракатига тушиб қоладилар.

Табиатан беғам ва бепарво ҳисобланган “Қавс”лар “Ит йили”да бир вақтнинг ўзида бир қанча ишни қўлга олиб, уддасидан чиққан бўлсалар-да, молиявий аҳволларини ўнглолмадилар. Даромад ҳам, харажат ҳам бир хил кўрсаткичда бўлгани учун пул жамғаришга имкон бўлмади. Бироқ бундан ғам чекманг. 2019 йилда “Тўнғиз йили” сизни барча соҳада қўллаб-қувватлайди. Агар омилкорлик билан ҳаракат қилсангиз, янги соҳани ўзлаштириш учун ўқиб-излансангиз ва эртаю кеч меҳнат билан банд бўлсангиз, баҳорга келиб мўмайгина даромадни қўлга киритасиз.

Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлганларга эса маслаҳатимиз — савдо-сотиқ сирларини ҳам ўз­лаш­тиринг.

Баҳорда кўпгина бурж эгалари сафарда бўла­дилар. Бундай саёҳатларни хуш кўрганингиз учун йўл ташвишлари сизни толиқтириб қўймайди.

“Тўнғиз йили” камчиликларингизга, айниқса ҳаётга енгил қарашга чек қўйишни маслаҳат бер­моқда. Ана шунда мақсадга етишиш йўлида ҳеч қандай тўсиқлар қолмайди ва декабрь ойига келиб, бошингизга омад қуши қўнади. Жамғарган маблағингиз эса янги йил совғаларига ҳам, кўпдан бери орзу қилган автоуловингизга ҳам етади.

Йилнинг иккинчи ярми баҳорга нисбатан анчайин омадли келади. “Қавс”лар мўмай маошга эга янги иш топиш, кўнглингиздагидек уй олиш ва энг муҳими оила қурмаган “Қавс”лар жуфтини топишга, умуман, ҳамма истаклари рўёбига улгурадилар.

Дам олишни яхшиси августга қолдирганингиз маъқул. Боиси профилактика учун санаторийда даволанасиз. Боиси ноябрь ва декабрда кенг тарқаладиган мигрень (вақти-вақти билан тутадиган бош оғриғи), асаб тизими хасталикларини четлаб ўтган бўласиз.

Куз баҳор сингари бироз ёқимсиз “совға”ларни тайёр­лаб қўйган. Яқинларингизга кўмак зарурати туғилиши сабаб севимли ишингизни ташлаб, қадрли инсонингиз ёнида бўлиш эҳтимолингиз юқори. “Қавс”лар руҳан заифлашганларида эса бу борада уларни қўллаб-қувватлай оладиган “устоз” учраб, мушкулларини енгиллаштиради.

ШАХСИЙ ҲАЁТ

“Тўнғиз йили”да оилалини ҳам, ҳали оила қуришга улгурмаганларни ҳам бирдек эҳтиросли лаҳзалар кутиб қолади. Фақат оила қурмаганлар учун янги танишувларда синчковлик зарар қилмайди. Ҳиссиётларингизни ақл билан бошқаришга, инсон психологиясига оид китобларни кўпроқ мутолаа қилишга ҳаракат қилинг. 2019 йилда тақдир сизга бир қанча синовларни тайёрлаб қўйган. Ушбу синовлар шахсий ҳаётда тўғри қарор қабул қилишингизга ёрдам беради. Оила қуришга келсак, негадир бу масала сизни четлаб ўтмоқда. Юлдузлар 2019 йилда эски танишларингизни кўриб қолишингизни башорат қилишмоқда. Балки улар орасида ҳаёт сўқмоғида сизга йўлдош бўладиган инсон учраб қолар...

САЛОМАТЛИК

2019 йил ҳар қандай вазиятда асабларингизни қўлга олинг, ортиқча руҳий зарба депрессияга олиб келади. “Тўнғиз йили” асаббузарлик юзага келса, дарров тинчлантирувчи дори воситасини ичишни маслаҳат бермоқда.

2019 йил баъзи касалликлар организмингизга хавф солади. Айниқса томоқ оғриғи, шамоллаш, ангина ва бронхитдан эҳтиёт бўлинг.Совуқ об-ҳавода бош кийим ва рўмолсиз юрманг. Шунингдек, стоматолог кўригидан ўтиш ҳам зиён қилмайди. Бўлмаса, гўзал табассумингиздан айриласиз. Бўғим ва умуртқа поғонаси оғримаслиги учун спорт билан мунтазам шуғулланинг. Аксарият касаллик­лардан халос бўлиш учун халқона усуллар асқатади. Агар гиёҳли дамламаларни ичиб турсангиз, ҳатто сурункали касаллик­лар ҳам йўқолади.

Очиқ ҳавода сайр қилиш, тоққа тирмашиб чиқиш, сузиш — буларнинг барчаси қувватни ошириб, йил давомида тетик юришларига ёрдам беради.

КАРЬЕРА

“Қавс”ларнинг ғайрати ортиб, кутилмаган омадга эришадилар ва мавқелари ошади. Бунинг устига, даромадлари ҳам кўпаяди. Бундан ўзингизни йўқотиб қўйманг, аксинча дарров ҳушёр тортиб, иш сифатига янада кучлироқ эътибор қаратинг. Миянгизда яшириниб ётган ғояларингизни амалга татбиқ этсангиз, натижаси ёмон бўлмайди. Топган маблағингизни турли майда нарсалар харидига ишлатасиз, аммо ҳечқиси йўқ. Бу молиявий аҳволингизга зарар етказмайди. Ижодкорларгаюлдузлар ўз иқтидорини намоён қилишларини маслаҳат бермоқда. Ахир юрагингиз қобилиятларга тўлиб-тошиб ётибди. Бирортасини қўлидан тутиб, қўшимча даромад манбаига айлантиринг.

АЁЛ "ҚАВС"ЛАР

“Тўнғиз йили” аёл “Қавс”лар учун моддий жиҳатдан бироз омадсиз бўлиши кутилмоқда. Ишда хатоликларга йўл қўйиб, уларнинг ечимини излашга тўғри келади. Ҳар қандай қарорни қабул қилишда эҳтиёт бўлинг. Агар “Қавс”лар хатоларини яхшилаб таҳлил қилиб, кейин иш кўрсалар, “сувдан қуруқ чиқиш”лари мумкин.

Қариндошлар билан муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилинг. Турли тадбирларга таклиф этилсангиз, албатта боринг. Оилалилар болалар тарбиясини эътибордан четда қолдирмаганлари маъқул.

Ҳали оила қурмаган бурж вакиллари эса умр йўлдоши бўла оладиган, ишончли умр йўлдошни учратади.

2019 йил январидан ноябрига қадар кўпгина муаммоларни ўзингиз ҳал этишингиз, қийинчиликларни енгиб ўтишингиз ва асабийлашишингизга тўғри келади. Ишдаги муаммолар шунчалик кескин тус оладики, дунё кўзингизга қоронғи бўлиб кўринади. Бундай вазиятда энг асосийси ҳақлигингизни билсангиз-да, раҳбарлар билан тортишманг. 2019 йил декабрида янги иш жойига, юқори лавозимга тайинланишингиз эҳтимоли бор. Ана шунда маошингиз ҳам ошади, даромадингиз ҳам кўпаяди.

эркак "ҚАВС"ЛАР

2019 йилда эркак “Қавс”лар ишга кўмилиб кетадилар. Даромадингиз ва лавозимингизнинг кўтарилиши вазифаларни қанчалик тез ва сифатли бажаришингизга боғлиқ. Январь ойида шошмаганингиз маъқул. Хотиржам ва бардошли бўлсангиз, келажагингиз ҳам истиқболли бўлади.

Рақобатчилар билан жиддийроқ муносабатда бўлинг. Йўқса улар сизни кутилмаган вазиятларда боши берк кўчага олиб кириб қўядилар. Куз сиз учун энг сердаромад ва қувончли палла. 2019 йил сизга омад, албатта, кулиб боқади. Йил давомида чеккан машаққатларингиз эвазига икки ҳисса ортиқ мукофот оласиз. Оилавий хотиржамлик ҳукмронлик қилади. Куз ва декабрь ойининг бошида қўшимча иш топасиз. Майда вазифаларни ҳам кўздан четда қолдирманг, чунки айнан улар сизнинг касбий маҳоратингизни юзага чиқариши мумкин. Бироқ ишга муккасидан кетиб, соғлиқни ёддан чиқариб қўйманг. 2019 йилнинг август ойидан октябрь ойига қадар ҳордиқ чиқаришга вақт ажратсангиз бўлади. Бу давр дам олиш учун энг тинч ва қулайдир.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Башорат 2019: Ҳут'ning rasmi

    Munajjimlar bashorati 15.01.2019 16:19

    'Башорат 2019: Далв'ning rasmi

    Munajjimlar bashorati 15.01.2019 15:59

    'Башорат 2019:  Жадий'ning rasmi

    Munajjimlar bashorati 15.01.2019 15:48

    'Башорат 2019: Ақраб'ning rasmi

    Munajjimlar bashorati 15.01.2019 14:39

    'Башорат 2019: Мезон'ning rasmi

    Munajjimlar bashorati 15.01.2019 12:52

    'Башорат 2019: ​Cунбула'ning rasmi

    Munajjimlar bashorati 15.01.2019 11:55