Катта пул ютуғини қўлга киритишингиз мумкин (24 сентябрь – 21 октябрь)
Умумий башорат
2019 йил “Тўнғиз йили”да Мезон буржида туғилганларга юлдузлар янги ижодий қирраларини очишни маслаҳат бермоқда. Агар сиз, ҳақиқатан, қизиқарли иш билан машғул бўлсангиз, имкониятларингиз янада кенгаяди ва даромадингизни кўпайтирасиз.
“Тўнғиз йили”да ўқиш ёки малака оширишингиз мумкин. Кўпгина бурж вакиллари ўзларига нотаниш ва янги касбни ўзлаштирадилар. Бу билан муваффақиятлар сари янги йўллар очилиши мумкин. Яқинларингиз билан муносабатларда эътиборлироқ бўлинг. Ишга берилиб, уларни унутиб қўйманг. Юлдузлар бу борада яқинлар билан бирга байрам тадбирлари ўтказишни ва табиат қўйнида ҳордиқ чиқаришни маслаҳат беришмоқда. Соғлиғингизга келсак, “Тўнғиз йили”да касалликлардан йироқда бўласиз. Айниқса, спорт билан мунтазам шуғулланиб турсангиз, чиниқтирувчи муолажаларни бажарсангиз ва тўғри овқатланиш тартибига риоя қилсангиз нур устига аъло нур бўлади. Камроқ аччиқ кофе ичинг, тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлардан ҳам воз кечинг.
2019 йил тақдир кутилмаган учрашувларини ваъда қилмоқда. “Тўнғиз йили”да нафақат севимли инсонингиз билан, балки қалин дўст бўла оладиган инсон билан ҳам танишишингиз мумкин.
Агар ўз жуфтингизни топсангиз йил ўрталарига келиб тўй ҳаракатини бошлайсиз.
Баҳор фаслининг бошида бурж вакиллари ўз иқтидорларини кенг оммага намойиш қилиб, олқишларга сазовор бўлади. Оилавий ҳаётда ҳам тақдир сизга кулиб боқади. Агар яқинларингиз билан муносабатларингизни яхшиласангиз, улар сизни совғаларга кўмиб ташлашади. Янги маиший техника олиш ҳаракатида юрганлар учун бу совғалар айни муддао бўлади.
Молиявий аҳволингиз ҳам ҳавас қиларли даражада бўлади. Ёз бошидан кузнинг охирларига қадар моддий жиҳатдан қийналмайсиз. “Тўнғиз йили”да катта пул ютуғини қўлга киритишингиз мумкин. Юқори лавозимга тайинланишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Даромадингизнинг маълум қисмини хайрли ишларга сарфлашни унутманг. “Тўнғиз йили” бу ҳаракатларингиздан қувонади ва сизни йил давомида қўллаб-қувватлайди.
Юлдузлар атрофингизда ёлғончи ва лаганбардорлар беркиниб юрганини, агар улар тузоғига илиниб қолсангиз, сизни чув тушириб кетиши мумкинлигини айтиб, огоҳлантиришмоқда. Шундай экан, сизга ўзини дўстдек тутадиган кишиларни синчиклаб ўрганинг ва режаларингизни ҳар кимга ҳам айтаверманг. Кузда ва қишнинг сўнггида даромадингиз ортади. Чунки йил давомида шунга мос ҳаракат қилдингиз. “Тўнғиз йили” сизнингҳаракатчанлигингизни яхши баҳолаб рағбатлантиради. Тўплаган маблағларингизнинг бир қисмига янги кийим ва тақинчоқлар олишингиз ҳам мумкин. Шунингдек, сизни иш ва оилада қўллаб-қувватлаганларга ҳам миннатдорчилик билдириб қўйишни унутманг.
ШАХСИЙ ҲАЁТ
“Тўнғиз йили”да тўғри йўлдан борадилар ва оилавий тинчлик хотиржамликка эришадилар.Юлдузлар “Мезон”ларга уй-жойларини кўздан кечириб, тўлиқ таъмирдан ўтказишни маслаҳат беришмоқда.
Иш билан овора бўлиб, атрофдагиларни унутиб қўйманг. Қариндошларни тез-тез йўқлаб туринг. Хонадонингизда кичик байрамлар ташкиллаштириб, яқинларингизни таклиф қилинг. Бу оилавий ҳаётингизни янада қизиқарли қилади.
Уй-жойини кўпайтириш ниятида бўлган “Мезон”лар узоқ кутишларига тўғри келади. Йил сўнггида кутилган уйга эга бўладилар.
Оила қурмаганлар учун эса ўз жуфтини топиш бироз қийинроқ кечади. Бахтингизни сабр ва вазминлик билан кутишга ҳаракат қилинг. Агар шахсий ҳаётингизда ўзгаришлар содир бўлмаса, қайғурманг. Қолиб кетган муаммоларни ҳал этишга киришинг.
САЛОМАТЛИК
2019 йилда “Мезон”лар ўз саломатликларига бефарқ бўлмасликлари керак. Тўғри овқатланиб, организмни чиниқтиришлари лозим. Қишин-ёзин витаминга бой маҳсулотлар дастурхонингиз безаги бўлсин.
Агар бадантарбияни фақатгина болалар қилади, деб ўйласангиз, адашасиз. Сиз учун ҳам ҳар куни жисмоний машқларни бажариш фойдали. Нонуштага сули ёрмасидан тайёрланган бўтқа, контраст душ ва кечқурун тинчлантирувчи машқлар бажариш шарт.Юлдузлар 2019 йил камроқ асабийлашишни тавсия қилишмоқда. Кулинг – умрингиз узоқ бўлади. Бу сўзлар 2019 йилда шиорингизга айланиши керак.Витамин жамланмаларини ичиш ҳам саломатлигингизга яхши таъсир қилади.
Ошқозон ва жигарингизни ҳам эҳтиёт қилинг. Агар кўпдан бери шифокор кўригидан ўтмаган бўлсангиз,“Тўнғиз йили”да зудлик билан ушбу ишни амалга оширинг.
КАРЬЕРА
2019 йилда ўз иш фаолиятингизни қизғин олиб борасиз. Молиявий аҳволни яхшилашга ҳаракат қилинг.Янги лойиҳалар устида бош қотиришга ва янгича ёндашувда ишлашга ҳаракат қилинг.
Сизга иш юритишда тажрибали ва эътиборли кишилар ёрдам беради. Агар юқори лавозимга кўтарилиш истагида бўлсангиз ўқиб изланишдан қочманг. Қанча кўп меҳнат қилсангиз, даромадингиз ҳам шунча кўп бўлади.Маблағингизни фойда берадиган ишга сарфланг. Таваккалга асосланган тадбирлардан қочинг. Баъзи бурж вакилларини фойдали хизмат сафарлари, сердаромад иш (чет элда) ва шахсий тадбиркорликни йўлга қўйиш кутмоқда. Энг асосийси, ўзгаришлардан чўчиманг. Содир бўлажак барча ўзгаришлар касбий маҳоратингизнинг ошишига кўмак беради.
Йил сўнгида ютуқли чиптани қўлга киритасиз ва катта миқдордаги пул ютуғига эга бўласиз. Шунингдек, декабрь ойида озгина танаффус қилиб, дам олишга ҳам вақт ажратинг. Толиқиб қолиш саломатликка зарар етказиши мумкин.
АЁЛ "МЕЗОН"ЛАР
Аёллар табиатан ақлли, мантиқан фикр юритадиган, латофатли ва таъсирчан бўладилар. Агар улар ниманидир хоҳласалар, албатта, шунга эришади.Севги қиссалари худди эртаклардагидек тус олади. 2019 йил аёл “Мезон”лар учун сермаҳсул ўтади. Кимлардир уларни кўнгли нозик, юмшоқ хислатли, деб билса, бошқалар интилувчан ва талабчан киши сифатида кўрадилар. Улар барча чиройли, нозик ва башанг нарсаларни хуш кўрадилар. Аёл “Мезон”ларнинг эркаклар орасида дўстлари кўп.
Агар 2019 йилда нафақат атрофдагиларга, балки вазиятга ҳам қараб иш тутсангиз омад кулиб боқиши аниқ. Ижодкор “Тўнғиз йили”да катта муваффақиятларга эришади. Агар январь ойидан ёзга қадар ўз ҳиссиётларингизни назорат қила олсангиз ва “раҳмат”, “кечиринг” каби сўзларни унутмасангиз, ишда ҳам юқори марралар сизники бўлади. Фақатгина 2019 йилда жуда кўп тер тўкишингизга тўғри келади.Анчадан бери ўйлаб юрган режаларингизни амалга татбиқ этиш вақти келди. Мана кўрасиз, йил охирида натижалар сизни қувонтиради.
“Тўнғиз йили”да ўқиб, изланишга ва малака оширишга ҳаракат қилинг. Ана шунда ёзга келиб моддий аҳволингиз яхшиланади. Йилнинг иккинчи ярмидаҳаётингиз тубдан ўзгаради. Баъзи аёл “Мезон”лар турмушга чиқиши мумкин.
ЭРКАК "МЕЗОН"ЛАР
Эркак “Мезон”ларнинг ишончли дўстлари кўп.Чунки уларнинг ўзлари ҳам табиатанчиқишувчан ва кўнгилчандирлар. Севгида ҳам самимий ва содиқ кишилар сирасига кирадилар. Ёлғизлик уларни кучли руҳий зўриқишга олиб келиши мумкин. Атрофдагиларнинг гапига қулоқ тутмасдан, дангасаликдан қочиб иш кўринг. 2019 йил улар учун омадли кечади. Атрофингиздаги кишиларга сергакроқ бўлинг. Улар орасида ҳасадгўйлари бўлиши мумкин. Фақат ўзингиз яхши билганлар билан иш юритинг.
2019 йил ошқозон-ичак ҳамда жигарда муаммолар юзага келади. Ўз вақтида даволанилса, касалликлар ортда қолади.
Юлдузлар оилангиздагилар — фарзандлар билан кўпроқ мулоқот қилиб туришни маслаҳат беришмоқда. Жиззакилик қилмай, турмуш ўртоғингизга ён боссангиз, оилавий можароларни четлаб ўтган бўласиз. Бўйдоқ “Мезон”лар 2019 йил тўй ҳақида жиддий ўйлашга киришинг. Атрофдагиларга синчковлик билан боқиб, улар орасидан ўз жуфтингизни изланг. Бироқ кейинчалик афсусланиб қолмаслик учун қарорда шошилманг.
Агар юқоридагиларни инобатга олсангиз, йил давомида ўзингизни қойилмақом ҳис қиласиз ва ҳаётингиз ёрқин хотираларга бой бўлади.