Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этди

СИЁСАТ 19.01.2018, 11:12
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этди

Сешанба куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг олий даражадаги “Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишонч чоралари” мавзусидаги тадбирда иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Қозоғистон раислиги доирасида ўтказилган БМТ Хавфсизлик кенгашининг тадбирида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари нутқ сўзлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турибди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1