Абдулазиз Комилов Афғонистон делегацияси билан Нью-Йоркда учрашди

СИЁСАТ 19.01.2018, 11:14
Абдулазиз Комилов Афғонистон делегацияси билан Нью-Йоркда учрашди

Пайшанба куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Нью-Йорк шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ҳикмат Ҳалил Карзай бошчилигидаги делегация билан учрашди. Вазирлик матбуот хизмати хабар қилишича, Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан АҚШда бўлиб турибди.

Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг 4-6-декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги учрашув ва музокаралар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида вазирлар даражасида “Хавфсизлик ва тараққиётнинг ўзаро боғлиқ модели сифатида Афғонистон ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни йўлга қўйиш” мавзусидаги очиқ мунозараларнинг кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув чоғида минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг баъзи муаммолари, замонавий хавф ва таҳдидларга қарши курашиш соҳасида Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлиги масалалари кўриб чиқилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1