1

Германия элчихонаси ҳамдардлик билдирди

СИЁСАТ 19.01.2018, 14:06
Германия элчихонаси ҳамдардлик билдирди

2018 йил 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида юз берган автобус ҳалокати юзасидан мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакиллари ўз ҳамдардлигини билдиришда давом этмоқда.

“Қозоғистон Республикасининг Ақтўбе вилоятида 52 нафар инсон ҳалок бўлган фожиали автобус ҳалокатидан бутун Германия чуқур қайғуда, - дейилади Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси тарқатган баёнотда. Бу ҳақда Германия Ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Андреас Пешке кеча Берлин шаҳрида айтиб ўтди ва қурбонларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Элчихона баёнотида айтилишича, Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Гюнтер Оверфелд ҳам кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари С. Ниёзхўжаев билан бўлиб ўтган учрашувда ўз ҳамдардлигини изҳор этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1