1

Рўй берган фожеа туфайли брифинг қолдирилди

СИЁСАТ 19.01.2018, 14:39
Рўй берган фожеа туфайли брифинг қолдирилди

Бугун, 19 январь куни Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси янги биносида Президент Нурсултон Назарбоевнинг 2018 йил 10 январь куни Қозоғистон халқига қилган мурожаатига бағишланган брифинг ўтказилиши мўлжалланган эди.

Бироқ Қозоғистон элчихонасидан маълум қилишларича, 2018 йил 18 январь куни Оқтўба вилоятида рўй берган автобус ҳалокати муносабати билан брифинг бошқа кунга қолдирилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти Иргиз туманида автобусда ёнғин содир бўлиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлган ва 5 киши жабрланган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1