21 март куни “Зафар Диёр” боғи ўрнида ташкил этилган Lokomotiv Amusement Park боғидаги “Катапульта” аттракционида юз берган фалокат ҳақидаги миш-мишлар мутлақо хақиқатга зид эканлигини маълум бўлди.
Боғ маъмурияти берган хабарларга кўра, “Катапульта” аттракциони ҳаракатланиш чоғида трос узилиб, одамлар жабрлангани ҳақида юрган гап-сўзлар шунчаки асоссиз миш-миш. “Катапульта” аттракционида одамлар учун иккикарра ҳимоя мавжуд бўлиб, бундай фалокатнинг юз бериши хақиқатга зид, дея хабар беради Uzdaily нашри.





