1

Грузия парламенти раиси Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

СИЁСАТ 22.01.2018, 17:09
Грузия парламенти раиси Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Ўзбекистонга ташриф буюрган Грузия парламенти раиси Ираклий Кобахидзе бошчилигидаги делегация 21 январь куни Самарқанд шаҳрида бўлди, деб хабар қилади ЎзА.

Ираклий Кобахидзе дастлаб Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйди ва унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Меҳмонлар буюк давлат ва сиёсат арбоби бўлган Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон Республикаси тараққиёти йўлида улкан ишларни амалга оширган тарихий шахс эканлигини таъкидлади.

Грузия парламенти раиси И.Кобахидзе бошчилигидаги делегация аъзолари Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуи, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Регистон майдони ва бошқа тарихий-маданий масканларни томоша қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1