Президентлар дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан бир-бирини қутлади

СИЁСАТ 23.01.2018, 10:21
Президентлар  дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан бир-бирини қутлади

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан икки давлат раҳбари бир-бирларини қутлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Беларусь раҳбари икки давлат ҳамкорлиги кўплаб муҳим йўналишларда изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Александр Лукашенко «ўзаро англашув, ишонч ва ҳурматга асосланган давлатлараро амалий мулоқот бундан кейин ҳам мамлакатларимизни барқарор ривожлантириш ҳамда беларус ва ўзбек халқларининг фаровонлиги йўлида мустаҳкамланиб бораверади», деб ишонч билдирган.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз мактубида мустаҳкам дўстлик ришталари, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш, умумий манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган Ўзбекистон — Беларусь ҳамкорлигининг бугунги даражасини юксак қадрланишини таъкидлади.

«Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, уни аниқ амалий мазмун билан бойитиш учун олдимизда ҳамкорлигимизнинг мавжуд салоҳиятини тўлиқ ишга солишдек муҳим вазифа турибди. Шу маънода, Сизнинг Ўзбекистонга ташрифингизни интизорлик билан кутяпман. Бу бизга ўзаро муносабатларимизнинг барча жиҳатларини ҳар томонлама муҳокама қилиш, шунингдек, яқин йилларга мўлжалланган ҳамкорлигимизнинг истиқболли йўналиш ва лойиҳаларини белгилаб олиш имконини бериши шубҳасиз», дейилади давлат раҳбари мактубида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1