my5
all

«Deloyt» билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

СИЁСАТ 25.01.2018, 16:16
868
«Deloyt» билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

24 январь куни вазирликда «Deloyt» консалтинг компаниясининг Қозоғистондаги департаменти раҳбари Кристофер Армитаж, департаментнинг Каспий минтақасидаги “рақамли стратегия“ни ишлаб чиқишга масъул «Deloyt» МДҲ масъуллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича давлат дастурини шакллантириш ва молиялаштиришга оид янги тартиб тўғрисидаги қарорида вазирлик зиммасига ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантиришнинг узоқ муддатли концепциясини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган эди.

Учрашувда «Deloyt» компанияси билан бу йўналишда ҳамкорлик қилиш ва соҳани халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, АКТ ни узоқ муддатга мўлжалланган мақсадли ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Айтиш жоизки, мазкур консепцияда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, «электрон ҳукумат»ни жорий қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, соҳада инновацияларни татбиқ этиш, почта, логистика ҳамда электрон тижорат каби йўналишларда замонавий хизматларни жорий қилиш, шунингдек, таълим, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг илғор усулларини илгари суриш каби мақсадлар кўзда тутилган бўлиши лозим.

Буюк Британиянинг Deloitte/«Deloyt» — консалтинг ва аудит хизматларини кўрсатувчи жаҳоннинг йирик тармоқлашган компанияси бўлиб, аудиторлик йўналишида “пешқадам тўртлик“ка киради, ходимлар сонига кўра энг йирик профессионал (263 000 нафар) компания ҳисобланади.


Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси